«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:41
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев ҳамда Нурсултон Назарбоев Тўлабий мақбарасини зиёрат қилди (видео)

16 сен, 23:38 6 530 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев ҳамда Нурсултон Назарбоев Тўлабий мақбарасини зиёрат қилди (видео) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Кун нашри хабар берди.

Президентлар пойтахтимиздаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилдилар. Шу ерда оммавий ахборот воситалари вакилларига қисқача интервью берилди.

Нурсултон Абишевич ташрифларини муқаддас қадамжолар зиёратидан бошлаганида катта маъно бор, деди Шавкат Мирзиёев. Чунки Тўлабий халқларимиз бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги йўлида хизмат қилган. Шайх Хованди Тоҳур бобомиз ҳам бутун умр элни тинчлик ва осойишталикка чорлаган. Бугун халқларимиз бирдамлиги йўлида қилинаётган ишлар ҳам ана шу қадимий дўстлигимизни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Халқларимиз буюк аждодларини доимо ҳурмат қилиб келган, деди Нурсултон Назарбоев. Ўзбекистон заминида қозоқ халқининг ардоқли фарзанди Тўлабий дафн этилган. Тўлабий ўз даврининг таниқли шахсларидан бири бўлиб, қози сифатида танилган. "Жети Жарғи" қонунлар тўпламини тузишда муаллифлардан бири бўлган. Доимо элни бирликка бошлаган. Шавкат Миромоновичга қозоқ халқининг буюк фарзанди Тўлабий мақбарасини ободонлаштиришга қаратаётган катта эътибори учун миннатдорлик билдираман. Халқларимизни буюк аждодларимиз руҳи доимо қўлласин.
[media=https://youtu.be/CDfFhWu_UDI]




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 40
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 233
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 190
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 252
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар