«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:42
ЎЗO‘Z

Халқаро Пресс-клуб яна жонли эфирда

15 сен, 23:02 7 462 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Халқаро Пресс-клуб яна жонли эфирда 15 сентябрь куни Халқаро Пресс клубнинг навбатдаги анжумани яна жонли эфир орқали намойиш этилди. Сессия Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудрадхўжаев бошчилигида олиб борилди. KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, бугунги тадбир "Бизнес-омбудсман - тадбиркорлик ҳимояси ва вазифалар таҳлили” мавзусига бағишланди.

Анжуманда спикер сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Дилмурод Касимов, савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, адлия вазири ўринбосари Махмуд Истамов иштирок этди.

Анжуман давомида Ўзбекистонда фаолият Бизнес-омбудсман вакилининг асосий вазифалари санаб ўтилди:
- тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
- давлат органлари томонидан улар ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
- фаолиятини текшириш амалга оширилаётганда уларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
- тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилишини ўрганиш;
- қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсири самарадорлигини баҳолаш;
- тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга, уларни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Ҳозирда Бизнес-омбудсман вакили Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида жами 3 150 тадбиркор билан учрашув ўтказди. Шунингдек, ушбу вилоятлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ўрганилди.

Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг институтлари билан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан 21та Меморандум лойиҳалари ишлаб чиқилиб, келишиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 1
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 122
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 260
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 76
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 0
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 0
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 2
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 17
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 7
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 32
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 13
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 42
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 130
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Бўлимлар