«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:34
ЎЗO‘Z

МХХ Ўзбекистонни ноқонуний валютафурушлардан тозалаяпти (видео)

13 сен, 00:20 9 929 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МХХ Ўзбекистонни ноқонуний валютафурушлардан тозалаяпти (видео) Ўзбекистон прокуратураси ҳузуридаги департамент ва Миллий Хавфсизлик хизмати органлари томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар натижасида 20 минг АҚШ долларини фуқарога 8250 сўмдан пуллаётган икки ноқонуний валютафурушлар қўлга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш тўғрисида"ги фармонида ҳуқуқ-тартибот органлари зиммасига республика ҳудудида нақд хорижий валютанинг ноқонунний айланмаси ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга оширилишини олдини олиш вазифаси юклатилган. Аммо, президент фармонига қарамай, айрим шахслар мўмай даромад орттириш илинжида ноқонуний валюта олди-сотдисидан воз кечмоқчи эмаслигини намойиш қилмоқда.

Хусусан, фуқаролар Сардор Ғаниев ва Элдор Шарипов ноқонуний даромад олиш мақсадида чет эл валютасини айрибошлашни кўзлаб, фуқаро Бабаевага валюта маблағларини ўтказишни таклиф қилади. Улар ҳар бир АҚШ долларини 8.250 сўмдан ҳисоблаб, жами 20.000 АҚШ долларини 165,0 млн. сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ана шундай қонунбузарларнинг ноқонуний фаолиятига Ўзбекистон прокуратураси ҳузуридаги департемант ва Миллий Хавфсизлик хизмати органлари томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар натижасида ўз вақтида чек қўйилди.

Ҳуқуқбузарлардан валюталар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
[media=https://youtu.be/lBglEguv_as]
Фуқаро Ғаниевнинг бошқарувида бўлган "Ласетти" русумли автомашина кўздан кечирилганда, ноқонуний муомалага киритиш учун мўлжалланган 6160 АҚШ доллари борлиги аниқланган. Ушбу пул маблағлари ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 65
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар