«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 18:51
ЎЗO‘Z

Қорақалпоғистонлик 102 ёшли Тожигул момо Аллиярова "Шуҳрат" медали билан тақдирланди

31 авг, 00:40 6 565 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қорақалпоғистонлик 102 ёшли Тожигул момо Аллиярова "Шуҳрат" медали билан тақдирланди Шавкат Мирзиёевнинг 26 августдаги фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманидаги Қўсжап овулида яшаётган 102 ёшли Тожигул момо Аллиярова ҳам бор, деб ёзмоқда «Uz24» нашри.

Мустақилликнинг 26 йиллик байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов Тожигул момонинг уйида бўлиб, Президент номидан онахонга давлатимизнинг юксак мукофоти – “Шуҳрат” медалини топширди.

Тожигул момо бир асрдан зиёд умри давомида кўп синовлар – қатағон йиллари, Иккинчи жаҳон урушининг оғир кулфатлари, урушдан кейинги қийинчиликларни бошидан кечирди. Бутун умр қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилди. Бир ўғил, бир қизни тарбиялаб вояга етказди.

– Бугунгидек тинч-осойишта, фаровон ҳаёт кўрмаганман, – дейди Тожигул момо. –Яратганга шукр, шундай кунларни кўриш насиб этди. Ёшлар учун барча шароит ва имкониятлар бор, тўй устига тўйлар бўлиб турибди. Илоё, юртимиз бундан-да фаровон, ёшларимиз бахтли бўлсин!

Бир асрдан ортиқ умр кўрган Тожигул момога байрам совғалари топширилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 237
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 192
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 181
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 103
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 193
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 52
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 50
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 82
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 241
  • Бўлимлар