«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 04:42
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимлари устидан назорат кучайтирилишини айтди (Видео)

18 авг, 17:12 7 345 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимлари устидан назорат кучайтирилишини айтди (Видео) Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни Тошкентда ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат раҳбари ишлар қоғоз учун бажарилаётганини, бунинг оқибатида вазият ижобий томонга ўзгармаётгани ва ҳудудларда профилактик тадбирлар етарли даражада амалга оширилмаётганлигини таъкидлаган.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”нинг белгилангани сабабли, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар қатъий, аниқ ва тизимли равишда ўтказиб келинаётгани айтилган.

Натижада жиноятчилик сезиларли даражада камайган.

Буни жорий йилнинг 7 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят содир этиш ҳолатларининг 4600 тага камайганидан кўриш мумкин. Қасддан одам ўлдириш 72 тага, қасддан оғир тан жароҳати етказиш 75 тага, босқинчилик 81 тага, безорилик 401 тага камайган.

Айрим ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни барвақт аниқлаш ишлари қониқарли даражада ташкил этилмаган. Республика бўйича жиноятчилик кўрсаткичлари камайган, лекин Самарқанд, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида жиноят содир этиш ҳолатлари кўпайгани мисол тариқасида келтирилган.

Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар билан профилактик тадбирлар ўтказиш, маъмурий назорат юритиш ҳам муҳим масала экани таъкидланган.

Мамлакат бўйича 12 мингга яқин маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин бўлган шахслардан 6377 нафарига бундай чора кўрилмаган. Ҳар бир судланган шахсни ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг давлат ва жамиятга душман эмас, дўст бўлишини таъминлаши шарт.

Ички ишлар органларида кадрлар танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш бўйича ишлар аҳволининг қониқарсизлиги билан боғлиқ. Жорий йилда ички ишлар органлари ходимларига нисбатан 223 та жиноят иши қўзғатилгани, 462 ходим интизомий жазога тортилгани бунинг яққол тасдиғидир.

Бош прокуратура раҳбариятига ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назоратини самарали ўрнатиш ва прокурорларнинг шахсий масъулиятини оширишни таъминлаш вазифаси топширилди.


Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 42
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 39
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 119
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 151
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 109
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 26
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 55
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 94
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 95
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 61
  • Бўлимлар