«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 18:42
ЎЗO‘Z

Ўн биринчи синфни тамомлаганларга шаҳодатнома ҳамда диплом топширилади

03 авг, 15:33 8 265 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўн биринчи синфни тамомлаганларга шаҳодатнома ҳамда диплом топширилади 2017 йил 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Видеоселектор йиғилиши давомида Ўзбекистонда 11-синфни якунлаган ўқувчиларга етуклик аттестати билан бирга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконини берадиган давлат намунасидаги ҳужжат тақдим этилди.

“Янги ўқув йили бошлангунча касб-ҳунар коллежларининг ўқув устахоналари негизида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил қилиб, уларга яқин атрофдаги мактабларни бириктириш, коллежлардан узоқда жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун мактабнинг ўз базасида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси яратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида чуқурлаштирилган махсус тайёргарликни талаб этмайдиган чилангар, тикувчи, ҳайдовчи, ошпаз, сартарош, каштачи, кулол, қандолатчи, новвой, дурадгор, сувоқчи, бўёқчи каби жами элликдан зиёд касб-ҳунар ўргатилади.

Бу мажмуаларда касб эгаллаган ўқувчиларга 11-синфни якунлаганидан сўнг етуклик шаҳодатномаси билан бирга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконини берадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳам тақдим этилади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, селектор йиғилишида янги ўқув йили бошлангунга қадар ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ўқув жиҳозлари, касб-ҳунар ўрганиш учун зарур анжом ва ускуналар билан таъминлаш бўйича масъул идора ва ходимлар белгиланди.

Маҳалла фаоллари, нуронийлар, профилактика инспекторлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари, туман, шаҳар ҳокимларига умумтаълим мактабларида таълим-тарбия сифатини ошириш, ҳар пайшанба профилактика кунида ўқувчиларнинг давоматини ўрганиш ва таҳлил натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш вазифаси топширилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 237
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 192
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 181
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 103
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 193
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 52
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 50
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 82
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 241
  • Бўлимлар