«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 20:10
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ОТМларида кечки ва махсус сиртқи бўлимлар очилди

31 июл, 21:58 14 954 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ОТМларида кечки ва махсус сиртқи бўлимлар очилди Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ факультетига 2017-2018 ўқув йили учун белгиланган квота ҳисобидан махсус сиртқи ва кечки бўлимларга 150 (шу жумладан, махсус сиртқига – 75, кечкига – 75) та квота ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилиши белгиланган.

2017-2018 ўқув йилида филиалнинг махсус сиртқи ва кечки бўлимига мақсадли қабул фақат ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йиллик амалий иш стажига эга бўлган,

- “Олмалиқ КМК” АЖ;

- “Навоий КМК” ДК;

- “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ;

- “Ўзбеккўмир” АЖ;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг йўлланмаси берилган шахслар қаторидан суҳбат асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Махсус сиртқи ва кечки бўлимлари талабалари ўқишни якунлагандан сўнг кўрсатилган жойда мажбурий равишда беш йилдан кам бўлмаган муддат ишлаб бериш шарти билан тегишли ташкилот, Филиал ва талаба ўртасида уч томонлама шартнома тузилиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу қарор билан Россиянинг Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ филиалини ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита аъзолари тасдиқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 141
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 11
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 141
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 179
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 94
  • Бўлимлар