«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:05
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Туркиядан нега зирҳланган машиналарни харид қилмоқда?

28 июл, 19:04 8 138 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Туркиядан нега зирҳланган машиналарни харид қилмоқда? Ўзбекистон ҳукумати Туркиядан бир партия зирҳланган машиналарни харид қилишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири Мудофаа вазирлиги матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Ушбу келишув тафсилотлари Туркия Мудофаа вазири Нуреттин Жаникли бошчилигидаги делегация аъзолари билан Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар чоғида муҳокама қилинган.
"Ўзбекистон Nurol компаниясининг EJDER 4х4 типли енгил зирҳланган автомобилларини харид қилишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон томон ўз шароитида 2017 йилнинг июл ойида автомобилни синовдан ўтказди ва олинган натижалардан мамнун бўлди. Айни вақтда республика Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун ушбу ҳарбий техникадан ўн дона харид қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда", — деб таъкидлади ҳарбий муассаса вакили.

Суҳбатдошнинг айтишича, Ўзбекистон томон Туркия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни бундан кейин ҳам ривожлантиришга тайёр. Бунинг учун айни вақтда Ўзбекистон ҳудудида шу турдаги автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил қилиш ва бунинг учун Туркия томоннинг сармояларини жалб қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Қайд этиш жоизки, зирҳланган EJDER 4х4 автомобили икки нафар экипаж учун мўлжалланган бўлиб саккиз нафаргача десантларни ташиш имконига эга. Автомобилга турли хилдаги қурол-аслаҳалар ўрнатилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 122
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 65
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 86
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 238
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 87
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 4
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 28
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 31
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 94
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 78
  • Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради 19 мая, 19:30 219
  • Исроил ҳарбий маҳкамаси вазири Нетаньяхуга таҳдид қилди 19 мая, 19:20 137
  • А Серия. Шомуродовнинг жамоаси “Кальяри” “Сассуоло”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 19 мая, 18:28 139
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 122
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 65
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 86
  • Франция Янги Каледонияга қўшин юборди (фото) 19 мая, 16:53 152
  • Бўлимлар