«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:36
ЎЗO‘Z

400 млн. сўм пули бор фуқаролар Тошкентда доимий рўйхатга олинади

26 июл, 11:43 9 098 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
400 млн. сўм пули бор фуқаролар Тошкентда доимий рўйхатга олинади Ниҳоят қонунчиликка кўпчилик кутаётган ўзгариш киритилди, деб ёзади ҳуқуқшунос блоггер Хушнудбек Худойбердиев. Яъни Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискаси мавжуд бўлмаган шахслар ҳам уй сотиб олиш ҳамда бунинг эвазига доимий прописка олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Бунинг учун янги қурилган уйлардан баҳоси камида энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 баравари миқдорида уй сотиб олиш керак. Бу бугунги ҳисоб бўйича 374 млн. 437 минг 500 сўм бўлади.

Бундан ташқари шартноманинг 5%и миқдорида давлатга тўланадиган бож ҳам бор. Бу камида 18 млн. 721 минг сўм бўлади.

Бундан келиб чиқадики, Тошкент пропискасига кириш учун камида 393 млн. 159 минг сўм пулингиз бўлиши керак. Шунда ҳам уй сотиб оласиз, ҳам пропискага кирасиз.

Янги қурилган уй деганда фойдаланишга топширилганига камида 3 йил тўлмаган уй тушунилади. Пропискага кириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг уй фойдаланишга топширилганига 3 йил тўлмаганлиги ҳақидаги махсус маълумотномаси ҳам керак бўлади.

Агар мабодо кимдир янги уйлардан бирини сотиб олиб, уни 3 йил ичида бошқага сотмоқчи, алиштирмоқчи ёки ҳадя қилмоқчи бўлса, унда нотариусдан расмийлаштириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараварини тўлаши керак. Бу бугунги кунда 59 млн. 910 минг сўм дегани. Худди янги машинани 1 йил ичида сотиш қимматлиги каби, янги уйни 3 йил ичида сотиш ҳам қимматга тушади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 44
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 38
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 29
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар