«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 22:28
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда қурол олиб юришга рухсат берилиши мумкин

21 июл, 17:30 11 840 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда қурол олиб юришга рухсат берилиши мумкин Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси (regulation.gov.uz) порталида “Қурол тўғрисида” ва “Олий Мажлиснинг 2001 йил 12 майдаги 222-II сонли “Амалга ошириш учун лицензия (рухсатнома) талаб қилинадиган фаолият турлари тўғрисида” қарори 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига киритилди.

Қонунни ишлаб чиқишдан мақсад амалдаги меъёрий-ҳуқуқий асосларнинг тўлиқ ва мукаммал эмаслиги, ягона механизм йўқлиги ва шу сабабли вужудга келаётган кўплаб ҳуқуқий англашилмовчиликлар ўрнини тўлдиришдир.

Қонун лойиҳаси қуролларни уларнинг қўлланилиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги турларга бўлади:

фуқаролик;
хизмат;
жанговар.

Фуқаролик қуроллари деб фуқаролар томонидан ов ва спорт билан шуғулланишлари ҳамда ўзларини мудофаа қилишлари учун мўлжалланган қуролларга айтилади.

Қонун лойиҳасида фуқаролар учун қуроллар ҳам бир неча намунага тавсифланган:

1) ов қуроли;
2) спорт қуроли;
3) ўзини мудофаа қилиш учун қурол;

Хизмат қуроли сифатида юридик шахслар хизматчилари томонидан қонунчилик асосида фуқаролар ҳаёти ва саломатлиги, мулки, табиат ва табиий захиралар, қимматбаҳо ва хавфли юклар, махсус жўнатмаларни қўриқлашда ўзларига юкланган махсус вазифани бажарувчи хизматчилар ҳамда давлат органларининг юқори лавозимли мулозимлари ўзларини мудофаа қилиш мақсадида олиб юрадиган қуроллар тушунилади.

Махсус хизмат топшириғига эга юридик шахслар ва қурол олиб юришга ҳақли бўлган давлат органлари раҳбарларининг рўйхати, уларга бериладиган қурол-яроғлар айланмаси, сақлаш, олиб юриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилади.

Жанговар қуроллар сифатида жанговар ҳаракатлар олиб бориш ва хизмат бурчини бажариш учун қонунда белгиланган тартибда Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг давлат фельдъегерлик хизматига қабул қилинган қуроллар тушунилади.

Ҳарбий бўлинмалар, махсус органлар ва бирлашмаларда жанговар қурол айланмаси тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўрнатилади.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 20
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 33
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 57
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 54
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 63
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Бўлимлар