«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 01:59
ЎЗO‘Z

Сергелида янги уйларни ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлган гуруҳ фаолияти фош этилди

07 июл, 06:39 4 402 Жамият
Сергелида янги уйларни ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлган гуруҳ фаолияти фош этилди
Сергели туманида қурилаётган янги кўп қаватли уйларни тақсимлашда йўл қўйилган қонунбузарликларга барҳам берилди. Тошкент шаҳар прокуратураси Кун.uz сайти сўровига кўра, шу ҳақда ахборот берди. Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари Муроджон Содиқовнинг айтишича, Сергели туман прокуратураси томонидан Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли уйларни тақсимлаш йўналишида суриштирув ишлари олиб борилган.

Унда аниқланишича, шу ҳудудда доимий яшовчи бир гуруҳ шахслар, “Қипчоқ” МФЙ мансабдор шахслари ва профилактика нозирлари ўзаро олдиндин тил бириктиришган ҳамда бузиладиган уйлар рўйхатига киритилган 35, 49, 53а, 107а, 111б сонли уй-жойларда ҳақиқатда доимий яшамайдиган фуқароларни доимий истиқомат қилиши ҳақида далолатномалар тузишган ва тасдиқлашган. Шундан сўнг, улар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритишган. Улар давлат томонидан бузилган уй ҳисобига каттароқ майдонли хонадонларни ажратишган ва шу билан давлат маблағларига жиддий зиён етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани прокуратураси томонидан 2017 йил 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” банди (сохта маълумотларни тақдим этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу иш бўйича Сергели тумани ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастр хизматидан Қипчоқ кўчаси 35, 49, 53а, 107а, 111б уйларнинг мулкдорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар олиб қўйилиб, бир неча шахслар гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.

Ҳозирги кунда, мазкур жиноят иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда арзон уйларни тезроқ олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди 27 май, 17:30
  • Cobalt‘дан пул ўмариб, Nexia‘да қочганлар ушланди 26 май, 20:42
  • Тошкент шаҳар ҳокими амалдорлар устидан назоратни кучайтирмоқда 06 май, 13:04
  • Тошкентда маст она ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди 30 мар, 23:39
  • Тошкентда нотариал идора ходимлари жазога тортилди 22 мар, 17:05
  • Тошкентда одам олиб қочиб, 20 000 доллар талаб қилган тўда қўлга тушди 24 фев, 14:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўған: «Ўзбекистонга қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз» 20 фев, 00:19 184
  • СССР доҳийсининг ўғли отасининг ўлимидан сўнгги йилларини қамоқда ўтказган эди 20 фев, 00:02 290
  • Саудия Арабистони Ўзбекистонни Умрага борувчилар учун хабга айлантирмоқчи 19 фев, 23:53 446
  • Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлик кенгаши Анқарада йиғилди (фото) 19 фев, 23:30 146
  • Путин маоши тўғрисидаги саволга жавоб берди 19 фев, 23:10 443
  • Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео) 19 фев, 22:50 293
  • "Пахтакор" янги мавсум учун қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди? 19 фев, 22:30 259
  • "Сепахон" - "Ал Наср" учрашуви катта эҳтимол билан Ўзбекистонда ўтади 19 фев, 22:17 293
  • Атамбоевнинг ўғли отасининг саломатлиги ёмонлашганини хабар қилди 19 фев, 22:00 554
  • Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди 19 фев, 21:45 252
  • Бўлимлар