«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 18:02
ЎЗO‘Z

Юз тузилишингиз қандай маъно англатади?

03 июл, 19:32 10 433 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юз тузилишингиз қандай маъно англатади? Инсон феъл-атворини бир марта кўргандан аниқлаб бўладими? Йўқ, дейишга шошилманг. Физиогномика фани асослари эса бунинг имкони борлигини исботлаган. Бу фан инсоннинг ташқи кўринишига, аъзолари шакли ва тузилишига қараб феъл-атвори ва қизиқишлари ҳақида маълумот беради.

Ҳозирги кунда бирор инсон ҳақида тўлиқ маълумот олиш мақсадида аксарият ҳолларда экстрасенс ва астрологлар хизматидан фойдаланилади. Бу жараён эса қўшимча вақт ва маблағ талаб этади. Физиогномика фанидан бохабар бўлсангиз, бундай оворагарчиликларга ҳожат қолмайди. Бу фан жуда қадим замонларда пайдо бўлган. Унинг ватани қадимги Хитой ҳисобланади. Бу мамлакатдаги файласуфлар инсон феъл-атвори ва ташқи кўриниши ўртасида боғлиқлик бор деб ҳисоблашган ва аксарият ҳолларда уларнинг тадқиқотлари ижобий натижалар кўрсатган. Демак, мазкур саҳифамиз орқали юз тузилишини тадқиқ этамиз!

Чўзиқроқ юз
Юз тузилиши овалсимон инсонлар ҳаракатчан инсонлардир. Бундай шакл юз соҳибларининг ияклари қиррали ва тухумни эслатган ҳолда пастга йўналган бўлади. Мазкур тоифага кирувчи инсонлар тиниб тинчимайдиган, ҳаётдан ҳар доим янгилик излаб яшовчилардир. Улар ҳаёт тарзини тез-тез ўзгартиришга мойил. Севимли машғулотлари турини ҳам тез-тез алмаштириб туришади. Улар ҳиссиётга берилувчан, шу билан бирга ақлли ҳамда ўта қизиқувчан бўлишади. Шунингдек, бундай инсонлар таваккал қилишни ёқтиришмайди.

Квадрат шаклли юз
Тўртбурчак шаклидаги юз соҳиблари эса довюрак, тиришқоқ ва дадил инсонлардир. Аммо, баъзида бу фазилатлар қўполлик ҳамда мансабпарастлик билан ёнма-ён туради. Бу тоифага мансуб инсонлар ишхонада ўта интизомли ва масъулиятли ходимлар ҳисобланишади. Шунинг учун ҳам касбий фаолиятда уларга рақобатчи ҳамкасблар деярли топилмайди. Бу эса уларда ўз ишидан зерикиш ҳиссини уйғотиши мумкин. Эркакларга квадрат юз тузилишига эга аёллар билан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш тавсия этилади.

Юракча шаклли юз
Учбурчак ёки тўнтарилган тухум шаклидаги юз эгалари ўта кучли хотира соҳиблари ҳисобланишади. Улар ўзларига керакли маълумотни тез ва осонлик билан эслаб қолишади. Учбурчак юзлилар олдига қўйган мақсадига эришмасдан қўйишмайди. Шу билан бирга ҳаммада бўлгани каби бундай инсонларнинг феъл-атворлари ҳам камчиликлардан холи эмас. Мисол учун, улар кўпинча фақат ўзларини ўйлаб иш тутишади ва табиатан ўта қайсар бўлишади. Мазкур тоифа вакиллари камдан-кам ҳолларда атрофдагиларга боғланиб қолишади. Шунинг учун ҳам улар ҳаётда “Янги кун — янги ҳаёт тарзи” шиорига амал қилишади. Кўпинча улар атрофдагиларда муғомбир ҳамда маълум нуқтаи назарга эга бўлмаган инсонлардек таассурот қолдиришади. Таниш-билишлар бундай инсонлар билан муросаи мадора қилиб бўлмайди, деб ҳисоблашади.

Трапеция шаклли юз
Мазкур турдаги юз соҳибларининг феъл-атвори учбурчак шаклдаги юзлиларнинг феъл-атворларига жуда яқин. Аммо, улар учбурчак юзлиларга нисбатан бироз силлиқ характерга эга бўлишади. Мазкур тоифа вакиллари ҳам ўзларини ўта яхши кўришади ҳамда уларга хос асосий хусусият — мақсадга интилувчанлик ҳисобланади. Шунингдек, бундай юзлилар ҳиссиётга берилувчан ва артистларча маҳоратга эга бўлишади. Трапециясимон юзли аёлларнинг феъл-атворлари ўта ёқимли бўлади.

Юмалоқ шаклли юз
Юмалоқ шаклдаги юз — оғир-босиқ, вазмин табиатли инсонларга хос. Бундай юзлилар меҳрибон, атрофдагиларга эътиборли ва ғамхўр бўлишади. Мазкур тоифа вакиллари билан гарчи кўпдан бери таниш бўлмасангиз ҳам тортинмасдан, бемалол суҳбатлаша оласиз. Раҳбарлик курсиси уларни қизиқтирмайди. Бу вазифани улар ўта мушкул ва масъулиятли дея ҳисоблашади. Аммо, бу қатъий қоида эмас. Чунки, раҳбарлик лавозимида фаолият юритадиганлар орасида юмалоқ юзлилар ҳам кўп учрайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 161
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 309
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 93
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 44
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 60
  • Бўлимлар