«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:16
ЎЗO‘Z

Кино вақти реклама қўймаслик мумкинми? Қонунда нима дейилган?

27 июн, 13:10 6 228 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кино вақти реклама қўймаслик мумкинми? Қонунда нима дейилган? “Маза қилиб реклама кўраётган эдим, кино бошланиб қолса денг”. Бу ҳангома барчамизга яқиндан таниш. Кулги ортидаги пичинг нимага қаратилганини ҳам ҳаммамиз жуда яхши тушунамиз. Ҳа, ўзбек телеканалларида нима кўп? Кинодан кўра, реклама кўп. Алам қиладиган томони, бирор кинонинг ёки сериалнинг энг қизиқ жойи келганда “Маселька” ёки “Чокотелла” рекламаси бошланиб қолади. Шу вақт пультни олиб, чунонам телевизорга қарата улоқтиргингиз келадию, беайб телевизорга раҳм қиласиз. Аёллар-ку бу борада анча босиқ. Аммо эркаклар... Бу реклама қурмағурлар қанча кишининг асабини “эговлаб” келмоқда.

Бу борада уларни айблаб бўлмайди. Аммо реклама берувчилар ва телеканал ижодкорларини-чи?

1998 йил 25 декабрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 17-моддасида шундай дейилган: “Телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув вақти кўрсатувнинг ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Бу талаб кўрсатувнинг ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди.

45 минутдан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ 45 минутлик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб қўйилиши мумкин. Реклама бу кўрсатувларнинг бошланиши олдидан ва (ёки) улар тугаганидан сўнг жойлаштирилиши ҳам мумкин...”.

Телеканалларимизда намойиш этиладиган сериаллар 30-45 дақиқа, кинолар эса ундан ҳам кўп давом этади. Хўш, тақдим этилган қонун моддасига асосан бу ҳолатга қанчалик риоя қилиняпти?

Минг афсуски, баъзан 30 дақиқалик сериал ёки кинога бир эмас, икки-уч маротаба реклама “тиқиштирилганига” гувоҳ бўламиз. Тўғри, телевидение реклама ҳисобидан даромад кўради. Аммо, қонун-чи? Бу қонун томошабиннинг ҳуқуқини ҳам белгилайди. Шундай экан, томошабиннинг ҳуқуқи-чи?

Биз муаммога биргина кино мисолида назар солдик, холос.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар