«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 06:20
ЎЗO‘Z

Абитуриентлар диққатига! Қўшимча контракт нархлари тасдиқланди

22 июн, 18:07 12 383 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абитуриентлар диққатига! Қўшимча контракт нархлари тасдиқланди 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 393-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорда бакалавриат ва магистратура босқичига талабаларни қабул қилишнинг янги тартиблари белгиланган.
Шунингдек, қарорда абитуриентларни тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишининг тартибига ойдинлик киритилди ва унга кўра кўпчилик абитуриентларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олиш мумкин.

«Xushnudbek.uz» сайтида абитуриентлар учун мазкур тартибнинг энг асосий жиҳатлари ҳақида қуйидаги маълумотлар берилган.
Қўшимча контракт натижалари қачон аниқ бўлади?
Қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга кадар Давлат комиссиясига киритилади;

Давлат комиссияси олий таълим муассасаларининг имконияти, танлов ва тўпланган баллар миқдоридаи келиб чиқиб, оширилган тўлов-контракт шарти билан абитуриентларни кўшимча кабул қилиш кўрсаткичлари юзасидан 20 октябрга қадар қарор қабул қилади.
Қўшимча контрактда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериш керак?

Етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун тест натижалари эълон қилингандан бошлаб 1 ой ичида ариза бериши керак. Баллар кетма кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишни аризаси билан рад этган ҳолда ёки тест синови натижалари эълон қилинган кунидан бошлаб бир ой муддатда ариза бермаганда рўйхатдаги кейинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

Кириш балига неча балл етмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқий олади?
Қўшимча қабулга абитуриентлар 2 хил категория бўйича қабул қилинади:
1. Тўплаган балли қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар;
2. 68 баллдан кўп тўплаган барча абитуриентлар.

Булар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?
Энг аввало улар тўлайдиган оширилган контракт нархида кескин фарқ бўлади. Бундан ташқари тўплаган балли қабул чегарасига 4 баллгача етмай қолган абитуриентларда квотага тушиш имконияти кўпроқ бўлади.

Оширилган контрактнинг нархи қанча?
Оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
1-тоифа
Тўплаган баллари тасдиқлангаи тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;
1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;
2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;
3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

2-тоифа
Кириш синовларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган, асосий квоталар доирасида ва Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга (4 баллик ҳудуд) қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентлар амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорида тўлов тўлаш шарти билан ўқишга қабул қилинади.

Бу ерда эътибор берсак, 10 баробар миқдорида дейилмаган, аксинча 10 баробардан ортиқ миқдорда дейилган. Бу дегани айрим ОТМларда 10, айримларида 15, айримларида 20 баробар бўлиши мумкин.
Бунда, қайси ОТМда оширилган тўлов-контракт миқдори қанча бўлишини таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб, Давлат комиссияси белгилайди.

Оширилган контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?

Бир марта тўланади. Қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишини давом этгирадилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Тошкентда шамол сабаб дарахт Tracker устига қулади 18 мая, 18:53 98
  • Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади 18 мая, 17:56 54
  • “Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади 18 мая, 15:36 144
  • Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади 18 мая, 14:19 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 146
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 156
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 196
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар