«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 05:16
ЎЗO‘Z

Мажбурий ижро бюроси ходимлари учун расмий формалар ҳали тасдиқланмаган! Унда кўчадаги бу қарз ундирувчилар ким?

20 июн, 22:32 20 636 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мажбурий ижро бюроси ходимлари учун расмий формалар ҳали тасдиқланмаган! Унда кўчадаги бу қарз ундирувчилар ким? Адлия вазирлиги вакили маълумот беришича, интернетда тарқалган суратлар ҳақиқий формалар эмас.
Шу билан биргаликда, ҳақиқий формалар ҳам интернетда тарқалган суратлардагига ўхшаб кетиши, ходимларда худди шундай рангдаги формалар ва кепкалар бўлиши айтилди. Лекин, форма елкасида MIB ёзуви, ходимнинг қўлида эса дубинка бўлмайди.

«Ходимлар полициячилардек бўлиши ҳақиқатга яқинмас. Улар дубинкада юрмайди. Уларда умуман қурол бўлмайди. Улар тартибни, хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланмайди. Улар қарздорларнинг уйига бориб, қарзни тўлашга чақиради, қарзни тўламаслик оқибатларидан огоҳлантиради», деган суҳбатдош.
Вазирлик вакили формаларни тайёрлаш ҳали лойиҳа босқичида экани, яқин вақт ичида форманинг ҳақиқий суратлари эълон қилинишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ижтимоий тармоқларда гўёки Мажбурий ижро бюроси ходимлари тасвирланган суратлар тарқалди. Энди маълум бўлишича, бу ижтимоий клип суратга олиниши жараёнида олинган суратлар эди.



2017 йил 29 майдаги президент фармонига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганди.
Тошкент прокурори Ботир Қудратхўжаев коммунал тўловларни ундирувчи бюрога раҳбар этиб тайинланган.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 37
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 199
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар