«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:28
ЎЗO‘Z

Президентнинг Андижонга ташрифи: икки йил ичида фармсаноатда инқилобий ўзгариш бўлади

15 июн, 12:54 6 984 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президентнинг Андижонга ташрифи: икки йил ичида фармсаноатда инқилобий ўзгариш бўлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрган эди.

Президентга вилоятда барпо этилаётган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳалар тўғрисида батафсил ахборот берилганди.

“Ўзфармсаноат” акциядорлик концерни Андижон вилоятида 2017-2018 йилларда маҳаллий фармацевтика саноатини янада ривожлантириш ва импорт ўрнини босувчи дори воситалари ва бир марталик тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида махсус дастур ишлаб чиққан. Ушбу йўналишга умумий қиймати 24,2 млн. АҚШ долларига тенг 23 та инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Дастурнинг амалга оширилиши натижасида 952 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Шундан, жорий йилда 9,1 млн. АҚШ долларига тенг 18 та, 2018 йилда эса 15,1 млн. АҚШ долларига тенг 5 та фармацевтика корхоналари ишга туширилиши ва мавжуд қувватларни модернизация ва реконструкция қилиш ҳисобига кенгайтириш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, “Трастбанк” томонидан Андижон туманида “Zamin Bio Health” жамиятида йиллик қуввати 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳа амалга оширилса, 100 нафар мутахассис иш билан таъминланади. Лойиҳа ҳозирда Марказий Осиёда ягона ҳисобланиб, мамлакат аҳолисининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайди ҳамда экспорт қилишга қаратилган. Шу муносабат билан, тегишли вазирлик ва идоралар билан “Ўзфармсаноат” АКга корхона томонидан ишлаб чиқариладиган инсулин воситасини кафолатли буюртма билан таъминлаш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотни экспортга йўналтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа йил охирига бориб ишга туширилиши мумкин.

Шунингдек, Андижон шаҳрида (қиймати 11,8 млн. АҚШ долларида 11 та лойиҳа), Асака туманида (1 та лойиҳа, қиймати 0,2 млн. АҚШ долларида), Бўз туманида (1 та лойиҳа, қиймати 0,9 млн. АҚШ долларида), Жалақудуқ туманида (2 та лойиҳа, қиймати 0,2 млн. АҚШ долларида), Избоскан туманида (2 та лойиҳа, қиймати 1,4 млн. АҚШ долларида), Олтинкўл туманида (2 та лойиҳа, қиймати 7,6 млн. АҚШ доллари)да амалга оширилади.

Келажакда ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида доимий эҳтиёжга айланган инфузион эритмалар, антибиотиклар, ампула, таблетка, капсула шаклидаги дори воситалари аҳолига етказиб берилади.

Шунингдек, бир марталик шприцлар, системалар, шиша идишлар ва доривор ўсимликлар таркибидан экстракция усули билан актив доривор субстанциялар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилади.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 50
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 49
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар