«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 23:09
ЎЗO‘Z

Юнусобод туманида чет эл фуқаросига ҳужум қилган босқинчилар қўлга олинди

14 июн, 13:51 7 188 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юнусобод туманида чет эл фуқаросига ҳужум қилган босқинчилар қўлга олинди 2017 йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 02:30 ларда, Алишер Улуғбекович Юлдашев, Владислав Дмитрвиеч Плетнёв ва Сергей Дмитриевич Нигматовлар ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида чет эл давлат фуқаросига ҳужум қилиб, тан-жароҳати етказишиб, ундан 650 АҚШ доллари ва баҳоси 800.000 сўмлик «IPhone-4S» русумли уяли алоқа телефон аппаратини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, зўрлик ишлатиш билан, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Юлдашев, Плетнёв ва Нигматовларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 8
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 14
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 15
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 65
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 119
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 88
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 0
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 0
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 4
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 11
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 36
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 21
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 8
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 31
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 14
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 60
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 15
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 65
  • Бўлимлар