«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 22:12
ЎЗO‘Z

Танишини 25.500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган фирибгар ушланди

13 июн, 00:13 6 609 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Танишини 25.500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган фирибгар ушланди 2015 йилнинг тахминан май ойида, Яшнобод тумани ҳудудида, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган, Нурали Садритдинович Ризақулов таниши Эрали Собировнинг ишончига кириб, унга «Отчопар» бозоридан дўкон олиб беришни ваъда қилиб, ундан 25.500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган, деб хабар беради «Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси» матбуот хизмати.

Шундан сўнг, Собиров икки йил давомида Ризакуловдан ваъдасини бажаришини ёки пулларини қайтариб беришини талаб қилганида, у турли хил баҳоналар билан алдаб келганлиги сабабли, Собиров тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам сўраб, ариза билан мурожаат этган.

2017 йилнинг 05 июнь куни, Собировнинг аризасига кўра Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан кўп миқдорда қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ризақуловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 25
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 139
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 25
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 169
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 139
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 253
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 77
  • Бўлимлар