«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:39
ЎЗO‘Z

ОТМларга киришда суперконтракт қай тартибда амалга оширилади?

07 июн, 18:18 9 589 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОТМларга киришда суперконтракт қай тартибда амалга оширилади? Бугун, 7 июнь куни Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлар қабулига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда қатнашган "Кун.уз" ходимига кўра, унда 68 балл ва ундан камроқ балл олганларнинг қўшимча шартнома (суперконтракт) бўйича ўқиш масаласи кўтарилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, 4 баллгача паст балл олган абитуриентлар қўшимча контракт бўйича таълим олади. Ундан кейинги ставкалар олинган баллга қараб боқичма-босқич кўпаяверади. Бу ставкаларнинг белгиланиши ҳар бир олий таълим муассасасининг моддий эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланади. Қўшимча ўринлар ҳам барча ОТМларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда яратилади.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов бу борада қўшимча қилди: "Квотадан ташқари олий таълим муассасасининг имкониятларидан келиб чиқилади. Бунда биринчи шарт - олий таълим муассасасида қўшимча қабул учун имконият бўлиши керак. Иккинчидан эса, ўша белгиланган суммани тўлаш имконияти мавжуд бўлиши масаласи бор.

68 балл олди - талаба бўлди дегани эмас. Нега? Масалан, олий ўқув юртларида 1 баллни олсак, шу 1 баллнинг ўзини ичида бир ОТМда 50 абитуриент, бошқасида эса 2 нафаргина ўтирган бўлиши мумкин. Суперконтрактни белгилашда биринчи қадам 1,5 - 2 - 2,5 баробар ва ҳ.к. тартибда кетади".

Маълум қилинишича, ҳозирда бакалавр босқичига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишлар бошланган. Шундан келиб чиқиб янада аниқ маълумотлар берилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 114
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар