«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 10:26
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Андижондаги “Ўзавтосаноат” компаниясига борди

03 июн, 19:02 7 096 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Андижондаги “Ўзавтосаноат” компаниясига борди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги эски “Андижонмаш” акциядорлик жамиятида бўлди. Бу ерда ташкил этилиши режалаштирилаётган кичик саноат зонаси лойиҳаси билан танишди.

Бўш турган ер майдони 19,16 гектар бўлган мазкур ҳудудда ташкил қилинадиган саноат зонасида енгил саноат, электрокабель, чарм-пойабзал маҳсулотлари, эшик-ром, мебель, дори-дармон, пластмасса ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари қайта ишланади. 2 минг янги иш ўрни очилади.

Саноат зонасида тадбиркорлар ва тижорат банклари томонидан 127 миллиард сўмлик 15 лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.

“Engelberg Group” МЧЖнинг янги фабрикаси ана шу лойиҳалардан бири. Алюмин профилли ромлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона Туркия ва Германиядан келтириладиган замонавий технологиялар билан жиҳозланади. “Роҳат савдо сервис” МЧЖ томонидан суспензиялар, тиббий мазлар, ампулалар, сироп ва таблеткалар ишлаб чиқарилади.

Вилоятдаги хусусийлаштирилган ва бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Бу борада шаҳар ва туманларда қўшимча хатлов ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 5 минг 697 бино-иншоот хатловдан ўтказилди, уларнинг 283 таси бўш турганлиги аниқланган. Шулардан 210 тасида янги лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган.

Президентга тақдим қилинган лойиҳалар кичик ва йирик ГЭСлар қуриш, газ таъминоти тизимини такомиллаштириш, цемент ва оҳак ишлаб чиқариш каби йўналишларга мўлжалланган.

Булоқбоши туманида Хитой технологияси асосида йилига 21 минг тонна кимёвий чўктирилган бўр маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Маҳсулот тўлиқ маҳаллий хомашё – оҳактошдан олинади. Корхона ишга тушгач, чет элдан сотиб олинаётган шу турдаги маҳсулотга бўлган талаб қондирилади, уни экспорт қилиш йўлга қўйилади.

Давлат раҳбари лойиҳа ташаббускорлари – тадбиркорлар билан суҳбатлашди. “Ўзфармсаноат” компанияси ва тижорат банклари томонидан 2017-2018 йилларга мўлжалланган фармацевтика соҳасини ривожлантириш дастури лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди.

“Трастбанк” томонидан Андижон туманида “Zamin Bio Health” жамиятида йиллик қуввати 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳа амалга оширилгач, 100 киши иш билан таъминланади.

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси ва тижорат банклари томонидан 2017-2018 йилларга мўлжалланган мазкур соҳани ривожлантириш дастури лойиҳаси тақдимоти яратиладиган иш ўринларининг кўплиги билан эътиборни тортди.

Шавкат Мирзиёев “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси Андижон вилоятида амалга оширишни режалаштирган лойиҳалар билан танишди.

Бунда енгил автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқариш, ускуна ва жиҳозларни модернизация қилиш, енгил автомобиллар қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, янги моделдаги автомобиллар учун интерьер, штампланган, пайвандланган панеллар, радиатор, кондиционер тизимлари, ўриндиқлар, овоз сўндиргич тизими қисмлари, газ чиқариш тизимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 347
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Бўлимлар