«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 18:13
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида автомобиль олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик билан шуғулланган вояга етмаган шахслар ушланди

03 июн, 16:31 8 203 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида автомобиль олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик билан шуғулланган вояга етмаган шахслар ушланди Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган вояга етмаган Рухшод Тиркашов (исмлари ўзгартирилган) муқаддам жиноят содир этганлиги боис жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан хулоса чиқармай ўзгаларнинг мол-мулкини яширин равишда талон - тарож қилишга уринади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

У жиноий шериги 2001 йилда туғилган Комил Буриев билан жиноий тил бириктириб, Ўртачирчиқ туманида яшовчи Меҳроб Ворисовга тегишли “ВАЗ-2102” русумли автомашинани олиб қочиб кетган. ИИБ ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида машина олиб қочарлари тезда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу гуруҳ томонидан илгари ҳам автотранспорт воситасини олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик каби жиноятлар содир этилганлиги аниқланган. Бу жиноий ҳаракатларга 2000 йилда туғилган Илхом Ёқубов ҳам жалб этилган.

Жумладан, Комил Буриев ва Илхом Ёқубовлар томонидан жорий йилнинг 14 май куни Тўйтепа шаҳри Тошкент йўли кўчасида жойлашган нотариус биноси яқинида эшиклари очиқ ҳолатда турган сариқ рангли “ВАЗ 21011” русумли автомашинани олиб қочиб кетишган.

Ҳозирда ушбу вояга етмаганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 1
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 16
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 63
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 74
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 48
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 155
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 2
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 1
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 16
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 56
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 39
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 175
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 21
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 158
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 38
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 56
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 102
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 288
  • Бўлимлар