«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:20
ЎЗO‘Z

Россиянинг Астрахан вилоятига ўзбекистонликлар ишга таклиф қилинмоқда

31 мая, 19:34 10 944 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиянинг Астрахан вилоятига ўзбекистонликлар ишга таклиф қилинмоқда Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги номидан берилган эълонга кўра, техник ва қадоқловчилар Астрахан вилоятидаги корхонага ишга таклиф этилмоқда.
Полиэтилен ишлаб чиқариш соҳасида тажрибага эга бўлган техник-технолог ва техник-механикнинг ойлик маоши 30 минг рублни ташкил этади.

Қадоқловчилар (35 ёшгача бўлган аёллар) учун ойлик маош 20 минг рубль этиб белгиланган.
Хабарда айтилишича, иш вақти соат 9.00дан 18.00га қадар бўлиб, бир соат тушлик учун ажратилади.
Ўзбекистондан корхонагача етиб бориш учун йўл харажатлари иш берувчи томонидан қопланади. Касаллик варақалари тўланади. Ишлашга рухсатнома олиш ва яшаш жойида қайддан ўтишда ёрдам кўрсатилади. Яшаш ва овқатланиш харажатлари ишловчининг ўзи томонидан бўлади.

Мазкур эълон бўйича қизиқиш билдирган фуқаролар 214-51-87 ёки 214-47-29 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилган.
Спутник нашри мухбири ушбу эълон бўйича агентлик билан боғланганида, агентлик ходими ижтимоий тармоқдаги саҳифа Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг расмий саҳифаси эмаслигини билдирди. Бироқ саҳифада берилган ишга таклиф ҳақидаги эълонни тасдиқлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар