«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:58
ЎЗO‘Z

Жиззахда бозорқўмдан пул талаб қилган товламачи қўлга олинди

31 мая, 07:20 5 816 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жиззахда бозорқўмдан пул талаб қилган товламачи қўлга олинди Бахмаллик Эсонбой (исм-шарифлар ўзгартирилган) тумандаги деҳқон бозорига йўл олди. Олдиндан режалаштирганидек, тўппа-тўғри бозор раҳбари Ш.Хонкелдиев хонасига кириб борди, деб ёзади Kun.uz нашри.

Салом-аликдан сўнг бозорқўмга юзланди:

- Шарифбой, мени биласан, ернинг тагида илон қимирласа сезаман. Унча-бунча одамнинг нозик томонини топаман-да...
- Тушунмадим, Эсонбой ака. Бу гапингиз билан нима демоқчисиз?

- Бозор катта, сен ундан унча, бундан бунча, дегандай, ноқонуний тирикчилик қиляпсан, буни сезиб юрибман.
- Ҳаддингиздан ошманг, ҳеч бир исботсиз устимдан мағзава ағдарманг, - жаҳли чиқди Шариф Хонкелдиевнинг.

- Ҳов бола, - ёши катталигини пеш қилиб, осмондан кела бошлади Эсонбой. – Айтганимни қиласан, акс ҳолда шундай қиламанки, туғилганингга пушаймон бўласан!
- Билганингизни қилинг, менинг бировдан муттаҳамлик жойим йўқ.

Эсонбой режаси амалга ошмагани учун кайфияти бузилиб, ноилож уйига қайтди. Қўлига қоғоз-қалам олиб, Ш.Хонкелдиевнинг устидан тўқиб-бичиб шикоят аризани ёзди-да, тегишли идорага жўнатди.

Орадан бир неча кун ўтиб, бундан воқиф бўлган Шариф Хонкелдиев нега ариза ёзганини сўраш мақсадида Эсонбойга учрашди. Шикоятини қайтариб олишни сўраб илтимос қилди. Эсонбой эса 15 миллион сўм берсагина, аризасини қайтариб олишини айтди.

Шариф бу одамнинг қандайлигини яхши билар эди. У мансабдорларни қўрқитиб, улардан тама эвазига пул олиб, чўнтагини қаппайтириш пайидан бўларди. Шу боис “Ҳеч қандай айбим бўлмаса, қонун бор, адолат бор” дея у ҳам Э.Кенжабоев товламачилик йўли билан пул талаб қилаётганлиги тўғрисида Бахмал тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

Э.Кенжабоев қилмиши қонунга хилоф эканлигини била туриб, товламачилик йўли билан Ш.Хонкелдиевдан 6 миллион 500 минг сўм олаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Нафсига эрк қўйиб, туҳмат эвазига даромад қилмоқчи бўлган товламачига нисбатан қонуний чора кўрилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар