«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 05:08
ЎЗO‘Z

Украинада "Одноклассники" ва "ВКонтакте" ўрнига Ukrainians ижтимоий тармоғи яратилади

20 мая, 13:32 5 003 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Украинада "Одноклассники" ва "ВКонтакте" ўрнига Ukrainians ижтимоий тармоғи яратилади Канаданинг дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи StartupSoft компанияси мутахассислари Украинага Ukrainians деб номланган янги ижтимоий тармоқ яратишни таклиф қилишди ва лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун имзолар тўплаш тизимини йўлга қўйишди, деб хабар қилди Kun.uz нашри.

"StartupSoft'нинг 30 дастурчидан иборат жамоаси Александра Струмчинская (ижтимоий тармоқ масалалари бўйича украиналик мутахассис) билан бир вақтнинг ўзида уч платформа - web, iOS ва Android учун Украина ижтимоий тармоғини ишлаб чиқишга тайёр. Мазкур маҳсулот ишланмасига капитал ва вақт ажратишдан олдин унга эҳтиёж борлигига ишонч ҳосил қилиш керак", - дейилади Ukrainians деб номланган бўлғуси ижтимоий тармоқнинг веб-саҳифасидаги хабарда.

Ушбу саҳифанинг ўзидаёқ янги ижтимоий тармоқнинг яратилишини қўллаб-қувватлаб овоз бериш мумкин. Хабарга кўра, жорий йилнинг 1 июнига қадар 50 мингдан зиёд овоз тўпланса, StartupSoft тўрт ой ичида янги лойиҳани ишлаб чиқади.

Бугунга қадар мазкур лойиҳа 6834 киши томонидан қўллаб-қувватланди.

Бундан аввал Украина президенти Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг санкциялар жорий қилинган россиялик жисмоний ва юридик шахслар рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги қарорини тасдиқлагани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу рўйхатдан Россиянинг 1228 нафар фуқароси ҳамда 468 компанияси ўрин олди. Қарор чоршанба кунидан бошлаб кучга кирди.

Ушбу қарорга мувофиқ, Украина ҳудудида "ВКонтакте" ва "Одноклассники" ижтимоий тармоқлари ҳам тақиқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 216
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 70
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 107
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар