«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 06:44
ЎЗO‘Z

МХХ пора сўраган давлат кадастри мутахассисини қўлга олди

16 мая, 14:38 8 090 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МХХ пора сўраган давлат кадастри мутахассисини қўлга олди Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти ходимлари Бешариқ тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси Зоир Олтмишов ва унинг ҳамтовоғи – “Жасурбек Т” фермер хўжалиги раҳбари Тоҳир Эсоновни пора олиш чоғида қўлга олишди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Миллий хавфсизлик хизмати идораларига Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида яшовчи фуқаро “А.Д” ариза билан мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, “Жасурбек Т” фермер хўжалиги раҳбари Т.Эсонов ундан 16 сотих ер олиб бериш учун 5,5 минг АҚШ долларини талаб қилган.

Тезкор ходимлар ушбу ариза асосида махсус амалиёт ўтказишди, унинг давомида Т.Эсонов 5,4 минг доллар ва 800 минг сўмни пора тариқасида олаётган вақтида ушланди.

"Дастлабки тергов жараёнида Эсонов ушбу сумма Бешариқ тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси З.Олтмишовга мўлжаллангани, у аризачига 16 сотих ер ажратиш учун тегишли ҳужжатларни тақдим этиши керак бўлганини хабар қилди. Қўлга олинган шахс ўз сўзларини тасдиқлаш мақсадида ҳамтовоғига пул маблағларини назорат остида беришга рози бўлди", - дея таъкидлаб ўтди МХХ вакили.

Натижада Олтмишов тама қилинган суммани олиш чоғида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент З.Олтмишов ва Т.Эсоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 (Фирибгарлик) ва 211 (Пора бериш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 61
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 323
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 100
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 106
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 0
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 205
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 190
  • Бўлимлар