Австралиялик эркак тамаддихонадан ўз буюртмасини олиш учун у ерга вертолётда ташриф буюрди. У бу ҳаракати билан қонунни бузган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Австралия фуқаролик авиацияси Парвозлар хавфсизлиги бошқармасида таъкидланишича, техник жиҳатдан учувчи тамаддихона эгасидан рухсат бўлгандагина қонунни бузмаган ҳолда тамаддихона ҳудудига қўниши мумкин эди.
Айни вақтда бошқарма учувчининг ҳаракатлари қанчалик қонунга тўғри келиши бўйича тергов олиб бормоқда. [media=https://youtu.be/iYMqdEZcf8o]