«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 13:01
ЎЗO‘Z

Ўртачирчиқ туманида чақалоқни 100 доллар ва 900 минг сўмга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

13 мая, 11:51 5 836 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўртачирчиқ туманида чақалоқни 100 доллар ва 900 минг сўмга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди Одам савдоси - инсон, унинг шаъни, қадр қиммати осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солади. Бу уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда. Ўртачирчиқ туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида эндигина бир неча кунлик бўлган чақалоқ “олди-сотдиси”нинг олди олинди, деб хабар беради Kun.uz.

Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишловчи 1967 йилда туғилган Гавҳар Олимова (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган), шу туманда яшовчи 1996 йилда туғилган Гулруҳ Очилова ва унинг онаси 1972 йилда туғилган Маҳбуба Очиловалар олдиндан жиноий тил бириктириб, Гулруҳ Очилованинг шу йил 12 апрель куни туғилган қиз фарзандини Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона ҳовлисида 100 АҚШ доллари ва 900 000 сўмга сотаётган вақтда ушланди. Энди бу фуқаролар қонун олдида бирдек жавоб беришади.

Одам савдоси ва ушбу хавфли жиноят билан боғлиқ ҳаракатларнинг олдини олиш ва унга қарши кескин курашишга қаратилган Қарорлар ижроси бўйича бугун маҳалла фаоллари ўртасида соҳа мутахассислари жалб этилган ҳолда турли учрашув ва тадбирлар ўтказилмоқда. Асосий мақсад, ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида дадил одимлаётган юртимизнинг ҳар бир фуқароси ўзини ушбу ишга масъул деб билишидир. Ана шундагина ҳар қандай иллатнинг олди олинади ва бугунги амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар зое кетмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 39
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 388
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 13
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 17
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 62
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар