«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 23:35
ЎЗO‘Z

Бўстонлиқда хориж фильмларидаги каби амалга оширилган жиноят фош этилди

20 апр, 11:23 10 662 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бўстонлиқда хориж фильмларидаги каби амалга оширилган жиноят фош этилди Қора ниқоб, қора либос ва совуқ қурол... Хориж фильмларида кўп томоша қилинган жиноятчининг қиёфаси тахминан шундай. 20-25 ёшли йигитлардан тузилган жиноий гуруҳ ҳам айнан шундай усулда навбатдаги қабиҳ ишни амалга оширди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz.
 
Жиноятчилар 2017 йилнинг 10 апрель куни тахминан соат тунги 2:30 да Бўстонлиқ тумани Искандар қўрғони ҳудудидаги хонадонларнинг бирига ўғриликка тушди. Улар 1988 йилда туғилган хонадон эгасини ош пичоғи ёрдамида ўлдириш билан қўрқитиб, икки миллион сўм пули ва нархи 400 минг сўм бўлган “Nokia-225” русумли уяли алоқа телефонини тортиб олишди. 
 
Жабрланувчи дарҳол ички ишлар идорасига мурожаат қилган. Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни икки нафар – 1998 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс ҳамда 1994 йилда ва 1996 йилда туғилган шахслар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб содир этганликлари ошкор бўлди.
 
Айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Юқорида таъкидлаганимиз каби интернет, хорижнинг жангари ва зўравонликни тарғиб этувчи фильмлари таъсирида жиноят содир этаётган ёшларни тўғри йўлга йўналтириш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. 




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 28
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 20
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 33
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 57
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 0
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 0
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 1
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • Бўлимлар