«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 22:35
ЎЗO‘Z

Машина ҳайдашни YouTube'да ўрганиб олган 8 ёшли бола ота-онаси автомобилини олиб қочиб кетди

13 апр, 18:17 7 836 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Машина ҳайдашни YouTube'да ўрганиб олган 8 ёшли бола ота-онаси автомобилини олиб қочиб кетди АҚШнинг Оҳайо штатида саккиз ёшли бола ота-онасига тегишли машинани, улар ухлаб ётганида олиб қочиб кетди. Болакай машина ҳайдашни YouTube’даги видеодарслар ёрдамида ўрганиб олган. Бу ҳақда Fox8 канали хабарига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Ҳодиса 9 апрель, якшанба куни юз берган. Маълум бўлишича, болакай ота-онасига тегишли машинани олиб қочиб, «Макдоналдс»га йўл олган. Унинг саккиз ёшли синглиси эса юкхонада бўлган. Болакай тахминан уч километр масофани, тўртта чорраҳа, темир йўлидан ўтиш қисмини босиб ўтган ва бир неча бора бурилган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, у тезлик режимига риоя қилган ва йўл белгиларига эътибор берган.

Полицияга эса ўша гувоҳлардан бири хабар берган. «У ҳеч нимага шикаст етказмади. Бу ажойиб», - дея таъкидлаб ўтди полиция вакили.

Болакай кафе ойнаси яқинида тўхтаб, чизбургер, картошка фри ва наггетслар буюртма қилган. Буюртмага эса ўзи йиққан пуллар орқали тўловни амалга оширган.

“Ўйлашимча, рўй берган ҳолатдан яхшигина хулоса чиқарса бўлади. Болалар технологиялар сабаб яқинда ўзлари хоҳлаган ишни бемалол қила олишлари мумкин бўлади. Бу болакай ҳайдашни YouTube’да ўрганиб олган. Афтидан, у беш дақиқали видеони томоша қилиб, буни синаб кўришга қарор қилган”, - дейди полиция вакили Жейкоб Кёхлер.

Якунда болалар воқеа жойини ота-онаси билан биргаликда тарк этишган. Полиция уларга нисбатан ҳеч қандай айблов қўймади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 26
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 140
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 25
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 169
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 139
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 253
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 77
  • Бўлимлар