«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 10:11
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун кучга кирди

05 апр, 12:20 9 846 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун кучга кирди Ўзбекистон президенти томонидан 2016 йилнинг 16 сентябрида имзоланган "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун жорий йилнинг 17 мартида кучга кирди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" газетасига таяниб "Соф.уз" нашри.

Ушбу Қонун ички ишлар органлари мақоми, фаолиятининг шакл ва усулларини ҳар томонлама тартибга солиш баробарида, уни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши билан аҳамиятлилиги айтилган.

Таъкидланишича, қонунда ички ишлар органлари асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва принциплари мустаҳкамлаб қўйилган. "Ички ишлар органларининг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини, жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини, юридик ҳамда жисмоний шахслар мол-мулки ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ вазифалари ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланади", — дейилади хабарда.

Қонуннинг ички ишлар органларининг ваколат ва мажбуриятлари, шунингдек, ушбу идораларда хизмат ўташ тартиби ва шартлари, ходимларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси яхлит ҳужжатда мужассам этилган. Мазкур соҳани ҳуқуқий тартибга солишнинг хорижий ва миллий тажрибаси инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган Қонун Ўзбекистон Республикасида илк бор ички ишлар органлари ва ходимларининг давлат миқёсида ҳуқуқий мақомини қонун даражасида мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий зарурати ва аҳамиятини эътироф этишда ҳам муҳим ўрин тутади.

Ушбу ҳужжатнинг асосий йўналиши — ички ишлар органлари фаолиятини амалга ошириш жараёнида фуқаролар ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга чек қўйишдан иборат. Шу билан бирга, шахсларни ҳам ноқонуний ижтимоий хавфли хуружлардан, ҳам ходимлар томонидан ички ишлар органларига юклатилган вазифаларни бажариш чоғидаги ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишни таъминлайди.

Қонунда ички ишлар органлари фаолиятининг асосий принципларининг ҳар бири алоҳида очиб берилган, қўллаш учун рухсат этилган махсус воситаларнинг муайян рўйхати, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя қилиш кафолатлари назарда тутилган.

Маълумки, сўнгги йилларда ёшлар ўртасида ички ишлар органлари тизимида хизматни ўташ ҳамда ишга киришга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Шуни инобатга олган ҳолда айтиш жоизки, Қонунда ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ва хизматдан бўшатиш билан боғлиқ хизмат муносабатларининг тартибга солингани, бу борада очиқлик ва ошкоралик тамойиллари белгилаб қўйилган ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир қатор нормалар мустаҳкамланган.

Бу эса, ўз навбатида, ушбу тизимда хизмат қилишга бел боғлаган мард, жасур ва ватанпарвар ёшлар сафини янада кенгайтириш, айни пайтда ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришларини таъминлашда долзарб аҳамият касб этади.

"Қонунда ички ишлар органлари фаолиятининг энг муҳим тамойиллари сифатида қонунийлик, ҳуқуқни ҳурмат қилиш ва унга риоя этиш, фуқароларнинг эркинлиги ва қонуний манфаатлари, очиқлик ва шаффофлик каби умуминсоний қадриятлар ўз ифодасини топган", — дейилган хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 15
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 44
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 55
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 55
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 150
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 16
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 24
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 40
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 15
  • TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди 08 мая, 08:55 20
  • Исроил Рафаҳдаги операцияни ҲАМАС мағлубиятга учрамагунча давом эттирмоқчи 08 мая, 08:52 22
  • “Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди 08 мая, 08:47 49
  • Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди? 08 мая, 08:44 107
  • ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол! 08 мая, 08:40 52
  • ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди 08 мая, 08:31 41
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 136
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 280
  • Бўлимлар