«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 22:40
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев ўз топшириқлари ижроси қай даражада таъминланаётганини текширди

31 мар, 11:13 7 112 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев ўз топшириқлари ижроси қай даражада таъминланаётганини текширди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 март куни видеоселектор бўлиб ўтди. Унда кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, коммунал, соғлиқни сақлаш соҳалари, ички ишлар тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Qalampir.uz хабар берди.

Кўп қаватли уй-жойларни вақтида ва сифатли таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Ҳудудлар раҳбарларининг бу борадаги масъулияти ва жавобгарлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мажлисда кўп қаватли уйларда яшайдиган аҳолига зарур шароитлар яратиш, коммуникация тизимларини таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Жорий йилнинг 9 февраль куни профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва инспекторларни хизмат уйлари, автомобиллар билан таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 5 январь ва 7 февраль кунлари ўтган йиғилишларда соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш, соҳани янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган эди.

Ўтган вақт мобайнида бу борада тегишли фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ижросига киришилди. Мажлисда қишлоқ врачлик пунктларини оптималлаштириш, шошилинч тез тиббий ёрдам хизматини яхшилаш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, поликлиникалар иш вақтини узайтириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мазкур соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, истиқболда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 25
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 169
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 139
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 253
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 77
  • Бўлимлар