«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:38
ЎЗO‘Z

Самарқандда кам таъминланган оилаларга бир бошдан қорамол бериляпти

23 мар, 18:17 6 837 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда кам таъминланган оилаларга бир бошдан қорамол бериляпти Самарқанд туманидаги "Шоҳпўлат" фермер хўжалиги аъзолари Чумчуқли маҳалласида яшовчи кам таъминланган Шариф Жалилов хонадонига бир бош сигир туҳфа этди, деб ёзмоқда "Соф.уз" сайти.

"Таъкидлаш лозимки, тумандаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ана шундай хайрли ишга қўл уриб, шу ҳудудда яшаётган 35 нафар кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга бир бошдан қорамол туҳфа этмоқда", — дейилган хабарда.

Нашр шунингдек, Наврўз айёми кунларида Паст Дарғом тумани Қўшқудуқ маҳалласида истиқомат қилувчи Тўхта бобонинг хонадонига жамоатчилик вакиллари келиб, байрам билан қутлади ҳамда Президент совғасини топширгани ҳақида хабар қилган.

"Уч йилдирки соғлиғим яхши эмас, тўшакка михланиб қолдим, – дейди Тўхта бобо. – Қаричилик деймиз-у аммо меҳнат қилиб юрган одам бирдан ётиб қолса, ёмон таъсир кўрсатаркан. Аллоҳга шукур, маҳалла аҳли ҳолимдан хабар олиб турибди. Айниқса, байрам кунларида Президентимиз номидан совға келгани кўнглимни кўтарди, бундай эътибордан хурсанд бўлдик".

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими вакили С.Бегимқуловнинг айтишича, ўн бир турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасидан таркиб топган совға-салом тумандаги 67 та кам таъминланган оила ҳамда 19 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари оилаларига етказиб берилган.

Самарқанд вилоятидаги 928 эҳтиёжманд оила, уруш ва меҳнат фахрийларига шундай совға-саломлар берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 40
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 233
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 190
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 252
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар