«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 12:39
ЎЗO‘Z

Тошкент дизайн коллежининг вояга етмаган ўқувчиси автомобилда ЙТҲга учраб, икки курсдошининг ўлимига сабабчи бўлди

02 мар, 21:00 7 459 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент дизайн коллежининг вояга етмаган ўқувчиси автомобилда ЙТҲга учраб, икки курсдошининг ўлимига сабабчи бўлди Тошкентда вояга етмаган ўқувчилар иштирокида навбатдаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Даҳшатли ЙТҲ оқибатида автомобилда бўлган уч кишидан иккитаси вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Зоир Исломов маълум қилди.

Мазкур ЙТҲ жорий йилнинг 27 январь куни Чилонзор тумани Лутфий ва Фарҳод кўчалари оралиғида юз берган.

Гап шундаки, Тошкент дизайн коллежининг 2000 йилда туғилган ўқувчиси акасига тегишли Spark русумли автомобилни акасининг рухсати билан ҳайдаб чиққан.

Тошкент дизайн коллежида ўқийдиган курсдошлари билан кетаётган вояга етмаган ҳайдовчи бирдан рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги катта дарахт билан тўқнашади. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ҳам, йўловчилар ҳам тан жароҳати олган. Йўловчиларнинг тан жароҳати оғир бўлгани сабаб иккиси ҳам ЙТҲдан бироз муддат ўтгач, вафот этган.

Мазкур ЙТҲ бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми “А” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “А” бандига кўра, транспорт воситаси ҳайдовчиси одам ўлимига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бир йигитчанинг автомобиль бошқаришга ҳавасмандлиги ортидан икки оила жондан азиз фарзандидан жуда бўлди. Бу оилага ҳам тўйлар ярашмасмиди. Хулоса ўзингиздан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 14
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 21
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 119
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 157
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 143
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 11
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 14
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 25
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 37
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 155
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 34
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 58
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 21
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 45
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 123
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 558
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 118
  • Бўлимлар