«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 21:16
ЎЗO‘Z

«Туркистон» санъат саройида бир гуруҳ йигит-қизларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди

05 дек, 16:03 9 034 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Туркистон» санъат саройида бир гуруҳ йигит-қизларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди Президентимиз Фармони билан таъсис этилиб, 2003 йилдан буён «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан топшириб келинаётган «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони ижтимоий-сиёсий ҳаётида намуна кўрсатаётган, ҳар жабҳада фаол ва ўз тенгдошларига ҳақиқий ибрат бўлаётган ёшларга берилиши анъанага айланган, Бу ҳақда «UzA»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Мазкур кўкрак нишонига номзод ёшларнинг сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Жумладан, 2013 йилда Республика комиссиясига 800га яқин ёшлардан ҳужжат келиб тушган бўлса, 2014 йилда уларнинг сони 950дан ортиқни ташкил этди.
Жорий йилда илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, санъат, журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган, ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган 28 нафар ёшга «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши қарорига биноан «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди. Энди бу мукофотга лойиқ кўрилганлар сони 409 кишига етди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиқди. Тақдирлаш маросимида шунингдек, давлат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идора ва муассасаларнинг мутасадди раҳбарлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг етакчилари ва фаоллари, кўкрак нишонини қўлга киритган ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қолаверса, эстрадамиз хонандалари иштирок этишди.
Тантанали маросимдан сўнг, мукофотланган ёшлар Мустақиллик майдонидаги "Мустақиллик ва эзгулик" монументи пойига гулчамбар қўйишди.

Фото: Kun




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 4
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 41
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 150
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 0
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 0
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 0
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 4
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 41
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • Бўлимлар