«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 04:12
ЎЗO‘Z

Korzinka.uz яроқлилик муддати тугашига бир неча кун қолган шоколадни акцияга қўйди

17 мая, 19:31 10 814 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Korzinka.uz яроқлилик муддати тугашига бир неча кун қолган шоколадни акцияга қўйди Фейсбукдаги "Потребитель.uz" гуруҳи аъзолари томонидан Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи томонидан ўтказилаётган янги акция шартлари қизғин муҳокама қилинмоқда. Ушбу гуруҳ аъзоларидан бири акция бўлиб ўтаётгани тўғрисидаги хабарни қолдириб, 100 минг сўмлик харид учун совға сифатида яроқлилик муддати тугашига бир кун қолган шоколад бепул берилаётганини киноя сифатида айтиб ўтган, деб ёзади Kun.uz.

Унинг таъкидлашича, кассир фахр билан ҳар бир 100 минг сўмлик савдо учун шоколад плиткаси совға сифатида берилаётгани, унинг яроқлилик муддати эса 18 май — душанба куни тугашини айтиб ўтган. Ушбу хабар гуруҳ фойдаланувчиларининг турли хазил-мутойибаларига ҳам сабаб бўлди.

Изоҳ қолдирувчилардан бири "Нимани кутган эдингиз? Бундай акцияларда ҳар доим шу каби маҳсулотлар қўйилади", деган бўлса, яна бири шоколадни тезроқ енг, расмга олишга вақт йўқ, дея изоҳ қолдирган. Баъзи бир фойдаланувчилар эса Korzinka.uz тарафини олиб, "сафсатабозликни ривожлантирувчилар"га истамасангиз, совғани рад этишингиз мумкин, дея изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни эрта тонгда Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ушбу гуруҳнинг ўзида акция ҳақида хабар қолдириб, 100 минг сўмлик харид учун қора шоколад совға сифатида берилишини айтиб ўтган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 30
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 92
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар