«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 12:02
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда иқтисодий судлар ташкил этилмоқда

22 фев, 21:37 10 335 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда иқтисодий судлар ташкил этилмоқда Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21 февраль куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар этиб ўзгартирилди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Бунда, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлар тизими яратилмоқда. 2017 йил 1 июн кунига қадар, ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган 71 та туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилади.

Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини ташкил этиш зарурати хўжалик судларининг фақат вилоят даражасида фаолият кўрсатганлиги билан боғлиқдир. Айрим туманлар суд биносидан узоқ масофада жойлашганлиги сабабли тадбиркорлар даъво аризасини берган пайтдан низо судда кўриб чиқилгунига қадар вилоят марказига бир неча маротаба қатнашга мажбур бўлаётган эди. Бу эса уларнинг моддий харажат ва ортиқча вақт сарфлашларига сабаб бўлаётган эди.

Умуман олганда, ташкил этиладиган маъмурий ва иқтисодий судлар жойлашуви узоқ ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорларнинг суд ҳимоясига эришиш даражасини оширади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 46
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 118
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 122
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 221
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 17
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 46
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 28
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 60
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 192
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 88
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 48
  • Бўлимлар