«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:52
ЎЗO‘Z

Тошкентда қизнинг номусига тегмоқчи бўлган жиноятчи воқеа жойида қўлга олинди

22 фев, 14:26 14 702 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда қизнинг номусига тегмоқчи бўлган жиноятчи воқеа жойида қўлга олинди Жорий йил 17 февраль куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани Ички ишлар органлари ходимлари туфайли ғараз ниятли шахснинг нияти амалга ошмади. Гап шундаки, шу куни соат 19:30 да Олмазор туманининг Аллон кўчасида хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари шу атрофда йўл четида турган Matiz русумли автомобиль ичидан ёрдам сўраб бақираётган аёл кишининг овозини эшитишган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган ички ишлар ходимлари машинанинг эшиклари ёпиқ эканлигига қарамасдан, автомашинанинг орқа эшигини очишга муваффақ бўлишди. Машина ичида эса 25-30 ёшлардаги йигит бир қизнинг номусига тегишга ҳаракат қилаётган эди, аммо ички ишлар ходимларининг ўз вақтида етиб келганлиги туфайли бундай оғир жиноятнинг олди олинди.

Ички ишлар ходимларидан бири машинанинг эшигини очишганида, автомобиль ичидаги йигит унга пичоқ билан ташланди ва жароҳатлади. Шунга қарамасдан, жиноятчининг қўлини қайириб, уни қуролсизлантиришди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz сайти.

Маълум бўлишича, шу куни ҳужжатларсиз Matiz автомобилини бошқариб юрган кимса ишдан чиққан қизни қўрқитиб, ўз машинасига ўтқизган. Шундан сўнг, Олмазор тумани Аллон кўчасида йўл четида тўхтаб, қизнинг номусига тегмоқчи бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, бу шахс 1988 йилда туғилган бўлиб, аввал Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан судланиб, амнистия акти туфайли жазодан озод этилганлиги аниқланган. Эндликда эса унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-, 118-модда 1-қисми ва 219-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов иши олиб бориляпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 178
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 51
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 64
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар