«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:30
ЎЗO‘Z

Лола Каримова-Тилляева яна бир хайрли ишга қўл урди

20 фев, 16:03 9 464 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лола Каримова-Тилляева яна бир хайрли ишга қўл урди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Болага табассум улаш” хайрия акцияси доирасида Жиззах вилоятида 1338 нафар бола шифокор кўригидан ўтказилиб, 45 нафар бола операция қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар бермоқда, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Ўзбекистон ҳудудларида истиқомат қилувчи болаларни юқори сифатли тиббий хизмат билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб олган мазкур тадбирга кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда Жиззах вилоятидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари жалб қилинган.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ходимлари – офтальмолог, травматолог, оториноларинголог, ЭХОКГ шифокори, кардиожарроҳ ва кардиолог мутахассисларидан иборат шифокорлар гуруҳи вилоятнинг Фориш, Зомин, Зарбдор, Дўстлик, Пахтакор, Зафаробод, Мирзачўл, Ғаллаорол, Бахмал ва Янгиобод туманларига ташриф буюрдилар.

Мутахассислар болаларни кўрикдан ўтказиб, соғлиғи жарроҳлик аралашувини талаб этган болаларга операциялар амалга оширдилар. 137 нафар бола Тошкент педиатрия тиббиёт институтига даволаниш учун олиб келинди.

“Ушбу хайрия акцияси доирасида вилоятдаги ёш шифокорлар учун офтальмология, травматология-ортопедия, кардиожарроҳлик, кардиология, оториноларингология ва анестезиология соҳаларидаги юқори технологик усуллар буйича тренинглар амалга оширилди”, дейди Лола Каримова-Тилляева.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан мазкур лойиҳа 2012 йилдан буён амалга оширилиб келинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 87
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 163
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 152
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 275
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" 28 апр, 22:53 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 216
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 163
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • Бўлимлар