«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 17:48
ЎЗO‘Z

Президент Термизда қурилаётган 34 та 7 қаватли уйни мустақиллик байрамигача битириш тўғрисида топшириқ берди

12 фев, 15:09 12 333 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Термизда қурилаётган 34 та 7 қаватли уйни мустақиллик байрамигача битириш тўғрисида топшириқ берди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бунёд этиладиган кўп қаватли арзон, замонавий уй-жойлар, деҳқон бозори ва савдо комплекси, замонавий истироҳат боғи лойиҳалари билан танишди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида Термиз шаҳрида кўплаб замонавий иншоотлар, турар жойлар қурилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 22 ноябрдаги қарорига мувофиқ Термиз шаҳрида 34 етти қаватли арзон уй-жой бунёд этилиши белгиланган. Бундай уйлар аҳоли, айниқса, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойга бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади.

Имтиёзли ипотека кредити асосида бериладиган икки, уч ва тўрт хонали бешта уй Султон Саодат кўчасида бунёд этилмоқда. 210 хонадонга мўлжалланган замонавий уйлар учун ўн гектар ер ажратилган. Лойиҳага кўра, бу ерда иккита мактабгача таълим муассасаси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, маҳалла маркази қурилади.

Президент янги уйларни энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигигача фойдаланишга топшириш, уларда аҳолининг яшаши учун барча шароит яратиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Термиз шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида қуриладиган деҳқон бозори ва савдо комплекси лойиҳасига 40 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган. Комплексда деҳқон бозори павильонлари, иккита кўп қаватли замонавий супермаркет, автомобиллар турар жойи қуриш ва йил охиригача фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.

Бундай йирик объектларни барпо этишдан мақсад халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолига савдо ва хизмат кўрсатиш маданиятини янада юксалтиришдан иборат, деди давлатимиз раҳбари. Бунинг учун комплексни замонавий архитектура ва миллий меъморлик андозалари асосида қуриш, атрофини ободонлаштириш, одамларга қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Термиз шаҳрида ёшлар боғи барпо этилади.

Президент боғ лойиҳаси билан танишар экан, мазкур боғни шаҳар аҳолиси фарзандлари билан сайр қиладиган, ҳордиқ чиқарадиган масканга айлантириш зарурлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан лойиҳани яна бир бор синчиклаб кўриб чиқиш лозимлиги қайд этилди.

Президент Сурхондарё бўйида бунёд этилаётган “Амударё” болалар соғломлаштириш маркази, бу ерда болажонлар учун ташкил этиладиган инфратузилма объектлари лойиҳаси билан ҳам танишди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 252
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 43
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Бўлимлар