«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 15:46
ЎЗO‘Z

Насиба Мақсудова ҳақида хотира кўрсатуви суратга олиняпти

11 фев, 09:36 10 099 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Насиба Мақсудова ҳақида хотира кўрсатуви суратга олиняпти Аввалроқ, ўзбек телевидениесининг таниқли суҳандони, 50 дан ортиқ кўрсатувлар муаллифи ва бошловчиси, олий тоифали диктор, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, “Шуҳрат” медали соҳибаси Насиба Мақсудова 8 февраль куни 68 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Инсультга чалиниб, маълум вақт шифохонада даволанган Насиба Мақсудова муолажаларни уйида давом эттираётган вақтида юрак хуружини ҳам бошидан кечирган эди.

Мақсудованинг охирги 10 йилликдаги фаолияти хусусий телеканаллар билан боғлангани кўпчиликка маълум. “Дийдор ширин” кўрсатуви ойнаи жаҳон орқали намойиш этиб келинаётганига ҳам бу йил 10 йил тўлди.

Кеча, 10 февраль куни Насиба Мақсудова сўнгги манзилга кузатилди.

Дикторнинг вафоти унинг яқинлари, оила аъзолари, дўстлари, ҳамкасблари қатори, ўзбек томошабинини, Мақсудовани таниган еттидан етмишгача бўлган мухлисларни чуқур қайғуга солди.

Бугун, 11 февраль куни Насиба Мақсудованинг иккинчи уйига айланиб қолган “My5” телеканалида суҳандоннинг хотирасига бағишланган кўрсатув суратга олинади, деб ёзади “Qalampir” сайти. “Дийдор ширин”нинг махсус сони сифатида тайёрланаётган мазкур дастурда таниқли дикторлар, Насиба Мақсудовани яқиндан билган дўстлари, шогирдлари иштирок этиши кутилмоқда. Дастурни Мақсудованинг суюкли шогигрдларидан Анвар Азимов олиб боради.

Маълумотларга қараганда, диктор Насиба Мақсудова ҳақида хотира кўрсатуви 11 февраль, якшанба куни эфирга узатилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 0
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 226
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 187
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 247
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 0
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 1
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 1
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 5
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 23
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 14
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 24
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 119
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 55
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 44
  • Бўлимлар