«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 11:07
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилинди

10 фев, 14:43 13 043 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилинди Жиноятчилик ва уни олдини олиш минг йиллардирки долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бу муаммо мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаган. Хусусан, қасддан одам ўлдириш ёки тан жароҳати етказиш, мол-мулкка тажовуз қилиш, фирибгарлик каби жиноятлар содир этилишда давом этмоқда. Аммо жиноятларни фош этиш ва сабабларини аниқлаш борасида камчиликлар ҳам учраб турибди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик. Президент йиғилиш давомида жиноят-қидирув фаолиятида жиддий нуқсонлар борлигини ва айрим жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик талаб даражасида эмаслигини таъкидлаб ўтди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Шу мақсадда Ўзбекистонда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилинди. Бу ҳақдаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилди.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ҳудудлар прокурорлари ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 0
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 15
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 44
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 55
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 55
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 0
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 0
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 0
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 16
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 24
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 40
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 15
  • TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди 08 мая, 08:55 20
  • Исроил Рафаҳдаги операцияни ҲАМАС мағлубиятга учрамагунча давом эттирмоқчи 08 мая, 08:52 22
  • “Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди 08 мая, 08:47 49
  • Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди? 08 мая, 08:44 107
  • ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол! 08 мая, 08:40 52
  • Бўлимлар