«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 12:23
ЎЗO‘Z

Танаси ранги турли эгизак опа-сингиллар ижтимоий тармоқларни забт этди

01 фев, 13:31 12 486 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Танаси ранги турли эгизак опа-сингиллар ижтимоий тармоқларни забт этди АҚШнинг Иллинойс штатида яшовчи 25 ёшли Уитни Мейер исмли она томонидан эгизак қизлари Кэлани ва Жэранининг фейсбукда жойлаштирилган суратлари оммалашиб кетди. Шундан кейин бу ёқимтой опа-сингиллар ҳақида кўплаб АҚШ ОАВ маълумот бера бошлади.

Хўш, бу эгизаклар нимаси билан шунчалик танилиб кетибди, дерсиз? Гап шундаки, бу эгизакларнинг танаси ранги турлича. Қизларнинг онаси оқ танли, отаси Томас Дин эса қор танли афроамерикаликдир. Қизлардан бири Кэлани онасига ўхшаб оқ танли ва мовий кўзли, унинг эгизаги Жэрани эса отаси каби қора танли ва жигар ранг кўзли бўлиб туғилган, деб ёзади Кун.уз сайти.

Қизлар онасининг айтишича, унинг ажойиб қизчалари ирқчилик бўлмаслиги кераклигининг тирик рамзидир. "Уларнинг танаси турли рангда бўлса ҳам, қони бир ва биз уларни бир хилда яхши кўрамиз. Биз бир оиламиз ва уларнинг танаси рангига эътибор бермаймиз", деб айтди аёл People журналига берган интервьюсида.

Аёлнинг айтишича, қизчалар 2016 йил 23 апрелда дунёга келишганда у турмуш ўртоғи билан қизларнинг танаси рангидаги фарқни кўриб ажабланган. Ота-она Кэлани оқ танли бўлгани учун унда альбинизм бор деб ўйлашган.

Генетик олимларнинг айтишича, қизчаларнинг ҳолати камдан-кам учрайди. Турли тухум ҳужайрадан дунёга келган қизлар ота-оналаридан кўз ва тана рангига жавоб берувчи турли генлар гуруҳини насл қилиб олишган. Бундай ҳолат юз бериши имконияти 500 тадан биттага тўғри келади.

Қизлар онасининг айтишича, ҳозирда 9 ойлик қизчалар нафақат ташқи кўриниш, балки феъл-атвор билан ҳам ажралиб туришади. Кэлани серғайрат ва ҳар қаерда эмаклашни яхши кўради, Жэрани эса босиқроқ ва ҳозирча эмакламайди ва қўлда ўтиришни хуш кўради.

Қизчаларнинг 7 ёшлик Тэлан исмли акалари бор. У ҳар куни жажжи сингилчаларига ухлашларидан олдин эртак айтиб беришдан толмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 65
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 101
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 292
  • Сўнгги янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 35
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 70
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Бўлимлар