«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 04:01
ЎЗO‘Z

Пластик карталардаги деярли 6,5 млрд. сўм маблағларни “хизмат ҳақи” эвазига нақдлаштириб берган шахслар фош этилди

30 янв, 14:28 7 604 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пластик карталардаги деярли 6,5 млрд. сўм маблағларни “хизмат ҳақи” эвазига нақдлаштириб берган шахслар фош этилди Фарғона шаҳар ДСИ ходимлари томонидан ўтказилган қисқа муддатли текширишда “Ихлос” савдо мажмуасида фуқароларга тегишли банк пластик карточкаларидаги пул маблағларини 10-15 фоиз “хизмат ҳақи” эвазига нақдлаштириб бериш билан шуғулланган “ҳожатбарор”ларнинг жиноий фаолияти фош этилди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Савдо мажмуасида хўжакўрсинга озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш билан машғул, аслида пластик карталардаги маблағларни нақдлаштириб беришни кенг йўлга қўйган А.Сабировнинг “Нексия” русумли автомобиль салони ва юкхонасидан 67 нафар фуқарога тегишли паспорт нусхалари, 258 дона пластик карталар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорга тегишли “Ҳамкор банк”нинг терминал картаси ашёвий далил сифатида олинди. Шунингдек, назорат тадбирларида яна ўндан ошиқ тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган тўлов терминалларидан ҳам фуқароларга қонунларга зид равишда нақд пуллар ечиб берилганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, фуқароларнинг пластик карталаридаги пулларини маълум фоиз эвазига нақдлаштириб беришни ўзига касб қилган А.Аҳмедовдан 110 дона пластик карта, Д.Холматовдан 2 дона пластик карта, шундай иш билан шуғулланган Д.Расуловдан эса 99 дона пластик карталар, бир нечта хусусий корхоналарнинг тўлов терминаллари, “ҳожатбарор” Н.Абдуллаевдан 3 дона пластик карта ва нақд пуллар, 2 дона ҳисоб-китоб дафтарлари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

Тергов жараёнида корхоналар раҳбарлари ва бевосита нақдлаштириш билан шуғулланиб келган шахсларнинг жами 76 минг 704 нафар фуқаронинг пластик карталаридаги 6 млрд. 407 млн. 550 минг сўм пул маблағларини нақдлаштириб бериб, 640 млн. 760 минг сўм ноқонуний фойда кўриб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда бузишганлиги маълум бўлди.

Суд ноқонуний нақдлаштиришда иштирок этган хусусий корхоналарнинг раҳбарлари ҳамда ўртада воситачилик қилган шахсларга нисбатан тегишли жазо тайинлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 19
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 75
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 82
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 34
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 162
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 60
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 92
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 19
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 43
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 53
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 76
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 37
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 267
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 75
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 70
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 82
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 122
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 34
  • Бўлимлар