«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 16:49
ЎЗO‘Z

Сохта диплом сотиш билан шуғулланганлар қўлга олинди

04 янв, 09:30 8 466 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сохта диплом сотиш билан шуғулланганлар қўлга олинди Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ва Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вакиллари сохта ҳужжатларни сотиш билан шуғулланган фирибгар аёлларни қўлга олишди.

Олинган маълумотларга кўра, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги "Қизил Қақир" қишлоқ фуқаролари йиғинида яшовчи 50 ёшли тадбиркор Марҳабо Баратова қалбаки ҳужжатлар сотиш билан шуғулланган.

"Тезкор ходимлар Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи аёлнинг аризасига асосланиб, Баратовани 4 минг доллар олаётганида қўлга олдилар. Фирибгар аёл бу пулларга олий таълим муассасасини битирганлик ҳақида 2 та сохта дипломни сотмоқчи бўлган", деб айтилди хабарда.

Тергов давомида аёл Бағдод тумани Қўштегирмон қишлоғида яшовчи Н.Кенжаева билан Қирғизистон олий таълим муассасаларини битирганлик ҳақида дипломларга эга бўлган уч кишига Ўзбекистонда уларнинг бу дипломлари нострификациядан ўтгани (хорижий ҳужжатларнинг тан олиниши) ҳақидаги қалбаки маълумотнома сотганлар. Аёллар бу "хизматлари" учун 3 минг доллар олганлар, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Ушбу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Марҳабо, борилмоқда, фуқаролари, Солиқ, хабарда, Кенжаева




Мавзуга оид янгиликлар
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 0
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 24
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 23
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 59
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 20
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 73
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 70
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 58
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 80
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 41
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 286
  • Бўлимлар