«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:20
ЎЗO‘Z

Бир йил давомида фақат картошка билан озиқланиш натижалари шифокорни ҳайратга солди

29 дек, 18:27 7 410 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бир йил давомида фақат картошка билан озиқланиш натижалари шифокорни ҳайратга солди Жаноб Эндрю Тейлор таомга бўлган чексиз муҳаббати билан ажралиб турарди. У қовурилган, аччиқ, ёғли таомларни паққос тушириб кунини ўтказарди. Шунингдек шоколад, тортлар ва ширинликлардан ҳам хуш кўрарди. Бир йил ичида Эндрю (ўзининг тан олишича) ўзини бошқара олмайдиган даражага етган. Бундай қарамликдан ташвишга тушган жаноб Тейлор ўзига ўзи савол берди: инсоннинг фақатгина бир турдаги маҳсулот билан озиқланиши нималарга олиб келаркин? Бу борада бироз фикр юритган Тейлор ўзи учун картошкали парҳезни танлаб олди ва бир йил унга риоя қилд, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Рационал қарор

Тейлор картошканинг нафақат катта миқдордаги углеводга эгалиги, балки оқсил ва ёғларга ҳам бой эканлигидан хабар топди. Бундан ташқари, сабзавот инсонни С витамини ва темир моддаси билан таъминлайди.

Картошкали тажриба

Илк икки ҳафта анча оғриқли ўтди. Кўп овқат ейишга ўрганиб қолган Тейлор картошкаларни йиғлаб еб ўтирарди ва ўзининг суратларини ижтимоий тармоқларга юкларди. Бироқ 15-кундан бошлаб анча енгил тортгани ўзини ҳам ажаблантирди. У энди аввалгидек овқатга талпинмас, организм ҳам бир маромда ишларди.

Қатъий назорат

Тейлор кунига 4 килограммгача картошка истеъмол қилишига тўғри келмоқда. У ўзини қатъий назорат остига олди ҳамда на дўстлари билан йиғилганда ва на ресторанларда ўз парҳезига хиёнат қилмади (овқатини ўзи билан олиб юрди).

Ижтимоий жиҳат

Дастлаб Тейлорнинг дўстлари картошкали парҳез устидан кулишди, бироқ вақт ўтган сайин уни тушуниб, қўллаб-қувватлай бошлашди. Аввал картошка парҳезига қарши чиққан Эндрюнинг даволовчи шифокори эса бир йил давомида унга бепул хизмат кўрсатишга қарор қилди.

Ёқимли натижалар

Ҳар сафарги қон таҳлиллари аввалгиларидан яхши чиққани сари шифокорнинг таажжуби ошиб борди. Бир йил ичида Тейлорнинг организмидаги холестерин миқдори меъёрга келди, қон босими нормаллашди ҳамда қанд миқдорининг одатий юқори даражаси пасайди. Парҳездан олдин 152 килограммни кўрсатган тарози парҳез якунида 99 килограмм натижани қайд этди.

Тажриба якуни

Келаси йилнинг 1 январидан Тейлор ўзининг "картошка оламига саёҳати"ни тугаллайди. У соғлом фикрловчи инсон ва шу боис картошка парҳезини яна бир йил давом эттириш яхшиликка олиб келмаслигини жуда яхши тушунади. Ўтган вақт давомида Эндрю очофатлик одатидан мутлақо халос бўлди ва энди у картошка асосли янги рацион тузишни режалаштирмоқда. Ушбу рационга катта миқдордаги сабзавотлар, мевалар ва ёғсиз гўшт қўшилади.

Эндрю Тейлорнинг тажрибаси астойидил ҳаракат қилган инсоннинг албатта ўз мақсадига эришишига яққол мисол бўла олади.
на, картошкаларни, хизмат, яхшиликка, олмайдиган, картошкали




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 47
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 217
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар