«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 08:33
ЎЗO‘Z

Саккиз нафар раҳбар ходимларни пахта йиғимига мажбурий жалб қилгани учун жазоланди

28 дек, 17:17 8 904 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саккиз нафар раҳбар ходимларни пахта йиғимига мажбурий жалб қилгани учун жазоланди Жорий йилда пахта йиғими кампанияси (19 сентябрдан 31 октябргача) якунлари бўйича ходимлар ва 18 ёшга тўлмаган болаларни пахта йиғим-теримига мажбурий жалб қилгани учун 3 нафар умумтаълим мактаби, 2 нафар касб-коллежи директори, 2 нафар фермер хўжалиги раиси ҳамда 1 нафар шифохона бош шифокори маъмурий жавобгарликка тортилди. Белгиланган жарималарнинг умумий миқдори 4,7 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги ахборот хизматига таяниб, «Газета.уз» хабар бермоқда.

Меҳнат вазирлигига келиб тушган 30 мурожаат бўйича меҳнат қонунчилигининг бузилиши юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, 10 мурожаат бўйича чоралар кўрилди, 7 мурожаат бўйича айбдорлар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, 13 мурожаат юзасидан қонунбузарликка йўл қўйилмагани аниқланди.

Вазирликнинг тегишли бўлинмалари болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан назорат ўрнатган. Ушбу йўналишда олиб борилган ишлар натижасига кўра, 14 қонунбузарлик аниқланди. Уларнинг 5 таси меҳнатга ўз вақтида ҳақ тўламаслик, 9 таси ёллаш ва меҳнат учун зарур шароитлар яратилмаслиги бўйичадир. Мазкур далиллар юзасидан 2 нафар шифохона раҳбари, 1 нафар касб-ҳунар коллежи директори, 1 фермер хўжалиги раҳбари, 1 нафар маҳалла раиси ва 1 корхона директорига мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик тўғрисидаги кўрсатма берилди.

Жорий йилда Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиясига биноан Ўзбекистонда, айниқса қишлоқ хўжалиги ишларида мустақил жамоат ташкилотлари томонидан мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича миллий мониторинг ўтказилди.
кўрилди, кампанияси, раҳбари, йўналишда, жарималарнинг, Мазкур




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 194
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 53
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 67
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 63
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 1
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 52
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар