«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 19:12
ЎЗO‘Z

Автомобилларни олиб қочганлик учун жазо кучайтирилди

27 дек, 12:38 7 308 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобилларни олиб қочганлик учун жазо кучайтирилди Ўзбекистонда 27 декабрдан транспорт воситаларини олиб қочганлик учун жавобгарлик кучайтирилди, деб ёзади «Газета.uz». Жиноят кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун бир кун муқаддам Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 октябрда қабул қилиниб, 12 октябрда Сенат тасдиғидан ўтган эди.

Жиноят кодексининг янгиланган 267-моддасига мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини олиб қочиш учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланади (бунга қадар — 3−5 йилгача эди).

Худди шу жиноят а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, б) зўрлик билан ёки зўравонлик таҳдиди қўлланилган ҳолда ёхуд г) транспорт воситасини ўғирлик йўли билан ўғирлаш ёки талон-тарож қилиш орқали содир этилса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишига сабаб бўлади. Муқаддам эса аввалги икки банд учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилган.

Мазкур ҳаракат а) ўта хавфли рецидивист, б) жиноий гуруҳ томонидан ёки в) транспорт воситаси босқинчилик ҳужуми орқали ўғирлаш мақсадида содир этилса, 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилади (аввалги икки банд учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш белгиланган эди).

Бундан аввалроқ эса Ўзбекистонда сўнгги уч йил давомида транспорт воситаларини олиб қочиш билан боғлиқ жиноятлар сони 65 фоизга ортгани маълум қилинган эди. ЖКга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентга Бош прокуратура томонидан киритилган.
тайинланишига, Қонунчилик, ҳолда, белгиланган, киритилган, йилдан




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда 700 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига пул талаб қилган банк ходими ушланди 20 мая, 18:38 0
  • Мутахассис: қулупнайни тузли сувда чайиб истеъмол қилган яхши 20 мая, 16:27 28
  • Чегарадан яширинча олиб ўтилаётган «Макаров» тўппончаси фош қилинди 20 мая, 16:15 24
  • Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали анъанавий автомобиллар паради билан бошланди 20 мая, 10:19 57
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 286
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади 20 мая, 19:00 0
  • Самарқандда 700 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига пул талаб қилган банк ходими ушланди 20 мая, 18:38 0
  • Раисийнинг ўлими Эрон олий раҳнамоси ўғлини отасининг асосий ворисига айлантирди 20 мая, 18:13 1
  • Қуёш нурининг фойдаси ва зарари: офтобда тобланиш тери саратонига сабаб бўладими? 20 мая, 17:50 2
  • Ҳаага суди прокурори Нетаняҳу ва Ҳамас етакчиларини ҳибсга олишни сўради 20 мая, 17:31 12
  • “Севги изтироби” сериалидаги Асу — Мелиса Асли Памук турмушга чиқди 20 мая, 17:00 12
  • Россиянинг Харкив вилоятини ўққа тутиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди 20 мая, 16:43 37
  • АҚШ расмийси Нетаняҳу билан учрашган вақтда Исроил Ғазога зарба берди 20 мая, 16:32 39
  • Мутахассис: қулупнайни тузли сувда чайиб истеъмол қилган яхши 20 мая, 16:27 28
  • Чегарадан яширинча олиб ўтилаётган «Макаров» тўппончаси фош қилинди 20 мая, 16:15 24
  • Эрон президентининг ҳалокати: бирламчи мулоҳазалар 20 мая, 16:11 170
  • Эрон президентининг ўлимидан ким манфаатдор эди? 20 мая, 15:59 235
  • Бўлимлар