«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:32
ЎЗO‘Z

Тошкентда 9 ёшли болани уриб кетган Nexia ҳайдовчиси қидирилмоқда

23 дек, 00:29 7 935 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 9 ёшли болани уриб кетган Nexia ҳайдовчиси қидирилмоқда Бир неча соат аввал, Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳи азоларидан бири Тошкент кўчаларида ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчини излаб топишда ёрдам сўраб гуруҳдагилар ва Тошкент аҳолисига мурожаат қилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Унинг маълум қилишича, кеча 21 декабрь куни соат 20:00-22:00 орасида Чилонзор тумани, “Парус” савдо маркази яқинидаги улгуржи бозори ёнида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Маълумотларга қараганда, оқ рангдаги Nexia русумли автомобиль 9 яшар болани уриб юборган ва кўздан ғойиб бўлган. Болакай эса зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Гуруҳ фойдаланувчисининг хабар беришича, ЙТҲ иштирокчиси бўлган 9 ёшли болакай айни дамда шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётибди.

“Ўша вақтда воқеа жойида бўлган ва ушбу ЙТҲни кўрган инсонларга мурожаат қилмоқчиман: Илтимос, воқеа жойидан қочиб кетган оқ рангдаги Nexia эгасини топишда ёрдам беринг.

Бундан кейин ҳеч бир йўловчига зарар етказмаслиги учун бу инсофсиз ва виждонсиз ҳайдовчини топишда кўмак беринг.

Кеча содир бўлган ушбу ЙТҲга гувоҳ бўлган, бирор нимани кўрганлардан ёрдам беришларини сўрайман”, деб ёзади гуруҳ аъзоси.

Бугунги кунда тезликни ошириб, йўл қоидаларини бузгани етмагандек, пиёдаларни уриб кетиб, уларга ёрдам кўрсатмаётган, воқеа жойидан жуфтакни ростлаётган ҳайдовчилар талайгина. Умид қиламизки, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари мазкур жиноятнинг тагига етиб, айбдорга нисбатан тегишли чора кўрадилар.
ёзади, етмагандек, ёшли, Тошкент, инсофсиз, маълум




Мавзуга оид янгиликлар
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 119
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 122
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар