«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 03:12
ЎЗO‘Z

Москвалик аёл: “Раҳмат сенга ўзбекистонлик Умар! Аллоҳ сени ўз паноҳида асрасин”

21 дек, 20:54 8 373 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Москвалик аёл: “Раҳмат сенга ўзбекистонлик Умар! Аллоҳ сени ўз паноҳида асрасин” Москвада истиқомат қилувчи Ирина Фесенко исмли аёл Facebook тармоғида дўконларни айланиш чоғида бошидан ўтказган воқеа билан ўртоқлашди. Қуйида уни сиз билан бўлишишга қарор қилдик.

“Бугунги кун мен учун рутубатли бўлди. Исиниш учун уйга шошмоқдаман. Янги йилгача оз вақт қолган. Москвадаги болалар уйларида ўтказилиши режалаштирилган акцияларга мандарин сотиб олмаганим ёдимга тушди (байрам кайфиятини уйғотиш учун мандаринлар ёки қандайдир ширинликлар сотиб олиш керак). Машинани буриб, ФудСити томонга қараб йўл олдим. Мана – апельсин, мандарин ва хурмо ҳидини таратувчи иккинчи савдо дўкони. Абхазия мандаринларини топиш илинжида аравалар орасидан туртиниб ўтиб бораман. Турк, серб, ниҳоят Абхазия ёзувини кўрдим. Таътиб кўрдим...аввалгидек эмас. Онамни ўртага қўйиб қасам ичаман, Абхазия, дейди сотувчи. Аммо нима кераги бор шундай ёлғонларни. Ахир гуноҳ-ку... Қалбимда маъюслик. Уч қути сербларнинг мандаринини сотиб олдим (улар ҳам мазали), шу билан бирга аравали тожик эркакни тўхтатиб, эшик томонга йўл олдик. Чиқаверишда бироз тўхтайман – Ўзбек қовуни. Сотувчи уни ўлчай туриб, нима учун бунчалик кўп мандарин сотиб олганимни сўради. Тушунтира бошладим – болаларга, Янги йилга, болалар уйига. У яна бир бор мандаринлар ҳақида қайта сўради, бу сафар юзлари жиддийлашди. У хурмо тўла қутини олиб, менга: ол, болаларга менинг номимдан бериб қўй, деди. Этим жимирлашиб кетди...олайми, олмайми, қандай қилиб... пул тўламай... У эса сўрашда давом этди: бу болаларнинг онаси йўқми? Бор, дедим, кўплар бедаво хасталикка йўлиққан ва биз уларга кичик бўлса ҳам байрам ташкил этиш ниятидамиз. Шунда йигит бир қути ажойиб ўзбек помидорини олиб, аравага қўйиб қўйди. Бу ҳам болаларга. Йўқ... керак эмас... уларга бу мумкин эмас, дейман овозим титраб (қалбимда эса бу йигитни қандай қилиб рози қилиш ҳақида ўйлаяпман) ...Мумкин..., мен биламан, жавоб берди у, фақат, бераётганда – Аллоҳ, Умарни ўз паноҳингда асра, деб қўйсанг бўлди.

Машинага довдираб кетиб бормоқдаман, орқада совғалар тўла арава. Кўзимдан негадир шашқатор ёш оқмоқда, томоғимга нимадир тиқилиб қолгандек ва мени бўғаётгандек. Ҳа, бизнинг динларимиз бошқа, бироқ ҳар биримизда меҳр ва шафқат, яқинларимиз ҳақида қайғуриш туйғуси бор. Раҳмат сенга Умар!

Аллоҳ сени ўз паноҳида асрасин”.

кўп, хурмо, тўхтатиб, олмайми, ўйлаяпман, режалаштирилган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 75
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 44
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 72
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар