«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:28
ЎЗO‘Z

АҚШ президенти Барак Обама Шавкат Мирзиёевни табриклади

10 дек, 14:33 7 029 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ президенти Барак Обама Шавкат Мирзиёевни табриклади Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда, деб ёзади ЎзА.

Хусусан, Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обаманинг табригида шундай дейилади:

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига


Муҳтарам жаноб Президент!

Америка Қўшма Штатлари номидан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан муборакбод этаман. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари мамлакатингиз мустақилликка эришгач, яъни 25 йил аввал бошланган. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги, суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга доир сиёсатимиз бугун ҳам давом этмоқда.

Сизнинг Президент этиб сайланишингиз Ўзбекистон учун муҳим даврни бошлаб берди. Сизнинг минтақада ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда халқаро муносабатларда мувозанатни сақлашга қаратаётган алоҳида эътиборингизни қўллаб-қувватлайман. Шунингдек, Президент вазифасини бажарувчи сифатида муҳим соҳаларда, шу жумладан, иқтисодиёт ва қонун устуворлиги соҳаларида Сиз бошлаган ишларни катта мамнуният билан қайд этаман.

Ҳукуматингиз билан ўрнатилган ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз ҳамда ушбу алоқаларни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятларни ишга соламиз. Ўзаро умумий манфаатларимизни ҳисобга олиб, мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида биргаликдаги ишларимизни давом эттирамиз, деган умиддаман.

Самимият билан,
Барак Обама,
Америка Қўшма Штатлари Президенти
Мамлакатларимиз, мустақилликка, шундай, Обама, Республикасининг, манфаатларимизни




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 1
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 122
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 260
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 76
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 0
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 0
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 2
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 17
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 7
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 32
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 13
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 42
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 130
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Бўлимлар